Самарқанд давлат университети Ўзбекистон тарихи кафедраси
Самарқанд давлат университети Ўзбекистон тарихи кафедраси мудири
Вафаева Жамила Бакиевна
+998 91 554 51 58 vafaevadjamilya1960@gmail.com
Фалсафа фанлари номзоди, профессор. СамДУ Ўзбекистон тарихи кафедрасида 2020 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда.
Жамила Вафаева фаолияти давомида 2 та монография, 5 та ўқув ва 6 та услубий қўлланмалар нашр эттирган. Шунингдек, олиманинг бугунги кунга қадар 80 дан ортиқ халқаро ва 70 дан ортиқ республика илмий журналларида мақолалари эълон қилинган.
Ўзбекистон тарихи кафедраси аъзолари
Набиев Фарҳод Ҳамидович Тарих фанлари доктори, профессор. СамДУ Ўзбекистон тарихи кафедрасида 2019 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда. 1995 йилда эса “Туркистонда ижтимоий сиёсат муаммолари ва зиддиятлари (1917-1924)” мавзусида докторлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган. Фарҳод Набиев фаолияти давомида 6 монография, 1 дарслик, 7 ўқув-услубий қўлланмалар нашр этган. Шунингдек, олим бугунги кунгача 4 та Scopus ва Web of Science базасига кирувчи журналларда мақолалар эълон қилган. |
|
Ғаффоров Шокир Сафарович Тарих фанлари доктори, профессор. СамДУ Ўзбекистон тарихи кафедрасида 1989 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда. 2003 йилда “Россия империясининг Туркистонга аҳолини кўчириш сиёсати ва унинг оқибатлари (XIX аср охири XX аср бошлари)” мавзусида докторлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган. Шокир Ғаффоров 2 халқаро, 5 ОАК ҳузуридаги журналларда таҳририят аъзоси. Фаолияти давомида 2 дарслик, 12 ўқув қўлланма, 5 монография, 6 рисола, 360 дан ортиқ илмий мақолалар нашр эттирган. Scopus ва Web of Science базасига кирувчи журналларда 6 илмий мақолалари эълон қилинган. |
|
Насруллаев Маҳмуд Ибодуллаевич Тарих фанлари номзоди, доцент. СамДУ Ўзбекистон тарихи кафедрасида 1976 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда. 1983 йилда “Ўзбекистон олий таълим муассасаларида талаба ёшларни интернационал руҳда тарбиялаш (1971-1980)” мавзусида номзодлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган. Маҳмуд Насруллаев фаолияти давомида 1 монография (ҳаммуаллифликда), 10 дан ортиқ ўқув-услубий қўлланмалар нашр қилган. Шунингдек, олим АҚШ ва Россия Федерациясининг юқори рейтингга эга бўлган нуфузли журналларида 4 та мақола чоп этган. |
|
Ғойибов Бобир Собирович Тарих фанлари доктори, доцент. СамДУ Ўзбекистон тарихи кафедрасида 2007 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда. 2011 йилда "Суғд конфедерациясида Панчнинг ўрни (илк ўрта асрлар мисолида)" мавзусида номзодлик ва 2017 йилда "Суғд конфедерациясининг шаклланиши, тараққиёти ва таназзули" мавзусида докторлик диссертациясини ёқлаган. Бобир Ғойибов фаолияти давомида 1 та ўқув ва 4 услубий қўлланма, 6 та монография чоп эттирган. Шунингдек, олимнинг бугунга қадар 15 дан ортиқ илмий мақолалари хорижий илмий нашрларда эълон қилинган. |
|
Ғаниев Камол Ғаниевич kamalidinganiyev1947@gmail.com Тарих фанлари номзоди, доцент. СамДУ Ўзбекистон тарихи кафедрасида 2016 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда. Камол Ғаниев фаолияти давомида 10 дан ортиқ ўқув ва услубий қўлланмалар чоп этган. Шунингдек, олимнинг бугунга қадар 20 дан ортиқ илмий мақолалари халқаро журналларда эълон қилинган. |
|
Раҳимов Бектош Элмуродович Тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD). СамДУ Ўзбекистон тарихи кафедрасида 2003 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда. 2022 йилда “Туркистон генерал-губернаторлигида Каспийорти вилоятининг тутган ўрни” мавзусида тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олган. Бектош Рахимов 40 дан ортиқ илмий ишлар муаллифи. Шунингдек, бугунги кунга қадар 3 Scopus ва Web of Science базасига кирувчи журналларда мақолалар эълон қилган. |
|
Холиқулов Рустам Шарипович Тарих фанлари номзоди, доцент. 1980 йилда С.Айний номидаги Самарқанд давлат педагогика институтида фаолиятини бошлаган. 1992 йилдан буён СамДУ Ўзбекистон тарихи кафедрасида ишлаб келмоқда. 1992 йилда “Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида янги иқтисодий муносабатларнинг шаклланиши (1985-1990)" мавзусида номзодлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган. Рустам Холиқулов фаолияти давомида 1 та ўқув қўлланма, 3 услубий-қўлланма нашр эттирган ҳамда 10 га яқин хорижий журналларда ва бошқа турдаги 130 га яқин илмий ишлар эълон қилган. |
|
Хуррамова Саодат Хабибовна
1980 йилдан СамДУ фалсафа кафедрасида, 2004 - йилдан СамДУ қошидаги Минтақавий малака ошириш ва қайта тайёрлаш Марказида доцент лавозимида ишлаган. Саодат Хуррамова педагогика фанлари номзоди, доцент, СамДУ Ўзбекистон тарихи кафедрасида 2024-йилдан буён фаолият юритиб келмоқда. 1991 йилда “Юқори синф ўқувчиларида жамият ҳақидаги билимларга қизиқишни ривожлантириш” мавзусида номзодлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган. Саодат Хуррамова фаолияти давомида 10 дан ортиқ ўқув ва услубий қўлланмалар нашр эттирган. Шунингдек олима бугунги кунга қадар 60 дан ортиқ илмий мақолалари хорижий ва Республика нашрларда эълон қилинган. |
|
Нормуродова Гўзал Бекмуродовна guzal.sam@mail.ru +99891 5284529 1997-2003 йилларда Самарқанд давлат университети бакалавриат ва магистратура босқичида таҳсил олган. 2003 йилдан бошлаб Самарқанд давлат университети Ўзбекистон тарихи кафедрасида катта ўқитувчи, доцент, профессор лавозимида ишлаб келмоқда. Гўзал Нормуродова тарих фанлари доктори. У 2011 йилда “XIX аср иккинчи ярми – ХХ аср бошларида Самарқанд вилояти ижтимоий қатламлари: тарихий таҳлил” мавзусида номзодлик, 2020 йилда “Бухоро амирлиги ижтимоий-иқтисодий ҳаётида ижтимоий қатламларнинг ўрни” мавзусида докторлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган. Фаолияти давомида 2 монография, 2 илмий рисола, 3 дарслик ва ўқув қўлланма, 4 услубий қўлланма, 100 дан ортиқ илмий журналларда мақолалар нашр эттирган. Шунингдек, бугунги кунга қадар Scopus, Web of Science ва бошқа нуфузли халқаро базага кирувчи журналларда 5 дан ортиқ мақолалар эълон қилган.
|
|
Нарманов Феруз Асфандиёрович Тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент. СамДУ Ўзбекистон тарихи кафедрасида 2010 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда. 2020 йилда “XX асрнинг 20-30 йилларида Ўзбекистон ижтимоий ҳаётида маданий-маърифий муассасаларнинг ўрни” мавзусида тарих фанлари бўйича фалсафа доктори диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган. Феруз Нарманов фаолияти давомида 1 ўқув қўлланма, 1 монография ҳамда 50 дан ортиқ мақолалар нашр эттирган. Шунингдек, бугунги кунга қадар Scopus ва Web of Science базасига кирувчи халқаро журналларда 2 мақола эълон қилган. |
|
Акбаева Зебинисо Джалолитдиновна Самарқанд давлат университети Ўзбекистон тарихи кафедраси ўқитувчиси. Тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD). СамДУ Ўзбекистон тарихи кафедрасида 2013 йилдан буён фаолият юритиб келади. 2020 йилда “Туркистон ўлка мусулмонлар бюроси фаолияти (1919-1920 йй.)” мавзусида номзодлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган. Зебинисо Акбаева фаолияти давомида 1 монография, 45 дан ортиқ илмий мақолалар муаллифи. |
|
Хасанова Шохиста Ҳасановна Кафедра ассистенти. СамДУ Ўзбекистон тарихи кафедрасида 2007 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда. Хасанова Шохиста фаолияти давомида 25 дан ортиқ илмий мақолалар эълон қилган. |
|
Холиқулов Азизбек Ёрқулович Кафедра ассистенти. СамДУ Ўзбекистон тарихи кафедрасида 2019 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда. “Илк ўрта асрлар Суғдда иқтисодий муносабатлар тарихи” мавзусида илмий изланиш олиб бормоқда. Азизбек Холиқулов фаолияти давомида 3 та хорижий ва 8 та республика журналларида илмий мақолалар эълон қилган. |
|
Турдиалиев Жаҳонгир Рустам ўғли turdialiyevjahongir178@gmail.com Кафедра ассистенти. CамДУ Ўзбекистон тарихи кафедрасида 2019 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда. “Илк ўрта асрлар Суғдда эмпирик билимлар ривожи” мавзусида илмий изланиш олиб бормоқда. Жаҳонгир Турдиалиев фаолияти давомида 4 та хорижий ва 5 та республика журналларида илмий мақолалар эълон қилган. |
|
Ўзбекистон тарихи кафедраси ҳақида Самарқанд давлат университети Ўзбекистон тарихи кафедраси 1929-1937 йиллар Олий педагогика институти (1927-1930) Олий Педагогика академияси (1930-1933), Ўзбекистон давлат университети таркибида Ўрта Осиё тарихи кафедраси номи билан ташкил топди. 1937-1941 йилларда эса Ўзбекистон халқлари тарихи кафедраси номи билан фаолиятини давом эттирди. 1944 йилда ЎзДУ тиклангач Ўрта Осиё ва хорижий Шарқ мамлакатлари тарихи кафедраси сифатида ҳамда 1959-1994 йилларда яна Ўзбекистон халқлари тарихи ва 1994-2005 йилларда эса Ватан тарихи кафедраси номи билан юритилди. 2005 йилдан Ватан тарихи кафедрасига факультетлараро Ўзбекистон тарихи кафедраси қўшилгач, ҳозирги номи билан фаолият кўрсатмоқда. |
|
Ушбу кафедрада бугунги кунда 2 нафар фан доктори, профессор, 2 нафар фан доктори ва 6 нафар фан номзоди, доцент, 5 нафар PhD ва 3 нафар ассистент ўқитувчилар фаолият юритмоқда. Кафедра аъзолари ЎзМУ, ФарДУ, АнДУ, ТошПДУ, ГулДУ, БухДУ, ҚарДУ, ТерДУ, Навоий ва Жиззах ОТМ лари ва республикадаги бошқа олий ўқув юртларидаги турдош кафедралар, ЎзФА Тарих институти ва Археология институти ҳамда Англиянинг Оксфорд университети, АҚШ, Гарвард университети, Германиянинг Берлин ва Гумбольдт университетлари, Вена (Австрия) университети, М.Ломоносов номидаги Москва давлат университети ва бошқа хорижлик мутахассис олимлар билан яқин алоқалар олиб боришмоқда. Ҳозирда кафедрада Оксфорд университети профессори Александр Моррисон ва МДУ профессори Александр Кадирбаевлар фаолият юритишмоқда. |
|
Кафедра қошида 2021 йилдан “Ўзбек халқи ва унинг давлатчилиги тарихи” номли илмий марказ, шунингдек, “Мозийдан садо” номли талабалар илмий тўгараги ишлаб келмоқда. Кафедранинг иқтидорли талабалари турли хил республика танловларида беллашмоқдалар. Жумладан, Ўзбекистон тарихининг янги тарихини ўрганиш бўйича “Тафаккур синовлари” танловида “Улуғбек ворислари” жамоаси билан қатнашиб, 2012 йилда 1-ўринни, 2013 йилда 3-ўринни эгалладилар. Кафедра битирувчилари орасидан Президент, атоқли арбоблар номидаги стипендиялар соҳиблари ва республика миқёсидаги олимпиадалар ғолиблари етишиб чиққан. Кафедра ўқитувчилари томонидан бугунги кунга қадар 40 дан ортиқ дарслик, ўқув қўлланма, маърузалар матни, ўқув-услубий қўлланма, мажмуа ва кўрсатмалар яратилган ҳамда 20 дан ортиқ монография, 50 га яқин илмий оммабоп рисола, 30 дан зиёд илмий тўплам, 900 га яқин илмий мақола ва 200 дан ортиқ илмий оммабоп мақолалар нашр этилган. |
|
Ҳозирги кунда кафедрада “Ўзбекистон ҳудудида давлатчилик тарихи: анъаналар ва трансформацион жараёнлар (2021-2025 йй.)” мавзуси юзасидан илмий тадқиқот ишлари олиб борилмоқда. Кафедрадан етишиб чиққан таниқли олимлар: Профессор Пўлат Солиев (1882–1937) – Самарқанд давлат университети ташкилотчиларидан бири, Ўрта Осиё тарихи кафедраси мудири ва Ўзбекистонда тарихчилик мактабининг асосчиларидан ҳисобланади. Профессор И.Умняков (1894-1976) – Ўзбекистон Республикаси фан арбоби. Профессор М.Аминов (1908-1992) – Ўзбекистон Республикаси фан арбоби. Профессор М.Абрамов (1926-1998) – “Дўстлик” ордени соҳиби.
|
|
Кафедрада ўқитиладиган фан дастурлари Бакалавр
|
|
Магистратура
|
Кафедра ҳаётидан фотолавҳалар