Самарқанд тамаддуни тарихи кафедраси
Самарқанд тамаддуни тарихи кафедраси мудири
Равшанов Шербек Турсунқулович
+99890 600 36 33 sherbek@gmail.com
Тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD). СамДУ Самарқанд тамаддуни тарихи кафедрасида 2021 йилдан фаолият юритиб келмоқда. 2022 йилда “Туркистонга Россия империяси аҳолиси кўчиб келишининг ижтимоий тарихи (XIX аср охири - 1917 йил)” мавзусида тарих фанлари бўйича фалсафа доктори диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган.
Шербек Равшанов бугунги кунга қадар 1 монография, нуфузли халқаро базага кирувчи журналлар ва маҳаллий нашрларда 30 дан ортиқ илмий мақолалар эълон қилган.
https://scholar.google.com/citations?view_op=list_works&hl=ru&user=PWHtdKcpppJ
Самарқанд тамаддуни тарихи кафедраси аъзолари
Ирисқулов Олимжон Жаҳонгирович Тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент. “XIX аср иккинчи ярми XX аср бошларида Самарқанддаги ижтимоий-иқтисодий ва маданий жараёнлар” мавзусида диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган. Олимжон Ирисқулов ҳозирги кунга қадар 1 монография, 2 ўқув қўлланма ва 4 услубий қўлланмалар муаллифи. Шунингдек, Scopus, Web of Science ва бошқа нуфузли халқаро базага кирувчи журналлар ва маҳаллий нашрларда 60 дан ортиқ илмий мақолалар эълон қилган. https://scholar.google.com/citations?user=NfLv7KEAAAAJ&hl=ru&oi=sra |
|
Муҳиддинов Суннатулло Иноятович
2003-2009 йилларда Самарқанд давлат университети тарих факультети бакалавриат ва магистратура босқичида таҳсил олган. 2011-2021 йилларда Самарқанд давлат университети Ўзбекистон тарихи кафедрасида ўқитувчи лавозимида ишлаган. 2021 йилдан бошлаб Самарқанд тамаддуни тарихи кафедраси мудири сифатида фаолият олиб бормоқда. Суннатулло Муҳиддинов тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), 2020 йилда “XIX аср иккинчи ярми – XX аср бошларида Самарқанд вилояти маорифи” мавзусида диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган. Ҳозирга қадар 1 монография, 2 ўқув қўлланма ва 2 услубий қўлланмалар муаллифи. Шунингдек, Scopus, Web of Science ва бошқа нуфузли халқаро базага кирувчи журналлар ва маҳаллий нашрларда 50 дан ортиқ илмий мақолалар эълон қилган. |
|
Якубова Муҳтарам Бакаевна Самарқанд тамаддуни тарихи кафедраси ассистенти. CамДУ тарих факультети Самарқанд тамаддуни тарихи кафедрасида 2021 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда. “Ғарб тарихшунослигида Самарқанд тарихи”, “Германия ва немисзабон тадқиқотларида Марказий Осиё тарихи” мавзулари бўйича илмий тадқиқот олиб бормоқда. Муҳтарам Якубова бугунги кунга қадар 5 монография, 1 ўқув қўлланма, нуфузли халқаро базага кирувчи журналлар ҳамда маҳаллий журнал ва нашрларда 40 дан ортиқ илмий мақолалар эълон қилган. https://scholar.google.com/citations?user=YDYbX8EAAAAJ&hl=ru |
|
Ҳасанов Мурод Ғайбуллаевич
Самарқанд тамаддуни тарихи кафедраси ассистенти. CамДУ тарих факультети Самарқанд тамаддуни тарихи кафедрасида 2021 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда. “XVIII аср иккинчи ярми XIX аср ўрталарида Бухоро амирлигининг ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳаёти” мавзуси бўйича илмий изланишлар олиб бормоқда. https://scholar.google.com/citations?view_op=list_works&hl=ru&user=PWHtdKcAAAAJ
|
|
Унгалов Азизбек Амириддин ўғли
Тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD). “Мовароуннаҳрда Араб халифалиги ҳукмронлигининг узил-кесил ўрнатилиши (715-751 йиллар)” мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. |
|
Самарқанд тамаддуни тарихи ҳақида Самарқанд тамаддуни тарихи кафедрасига 2021 йилда асос солинган. Жаҳоннинг бир қатор мамлакатларида шундай шаҳарлар мавжудки, улар инсоният тарихий-маданий тараққиётида муҳим ўрин тутиши ва машҳурлиги билан ном қозониб келмоқда. Ғарб ва Шарқнинг Афина, Рим, Париж, Бағдод, Дамашқ каби шаҳарлари билан бир қаторда Самарқанд ҳамиша эъзозланади ва манбаларда турли номлар билан тилга олинади. Самарқанднинг умумбашарий маданий тараққиёт тарихида тутган ўрни беқиёс бўлиб, 2001 йилда ЮНЕСКО ташкилоти томонидан “Самарқанд - маданиятлар чорраҳаси” сифатида жаҳон маданий мероси рўйхатига киритилди. 2007 йил 25 августда Самарқанд шаҳрининг 2750 йиллик юбилейи нишонланди. 2019 йилда Самарқанднинг Жаҳон сайёҳлик шаҳарлари федерациясига (WТCФ) аъзо бўлиши, унинг келажакда жаҳон туризм марказига айланишидан далолат беради. Самарқанд дунё бўйича бориб кўриш мумкин бўлган 50 та шаҳардан бири ҳисобланиб, бу рўйхатга МДҲ давлатлари шаҳарларидан фақат Самарқанд муносиб кўрилган. Ҳозирги кунда халқаро миқёсда бу қадимги шаҳарнинг тарихи, маданияти ва ҳозирги ҳаётига қизиқиш йилдан йилга ортиб бормоқда. Самарқанднинг тарихий-маданий ривожланиш масалалари махсус лойиҳалар сифатида жаҳоннинг бир қатор етакчи илмий марказлари ЮНЕСКОнинг МОТХИ, Оксфорд, Сорбонна, Болонья, Вена, Оттава университетлари ва Россия Фанлар академияси институтларида тадқиқотлар олиб борилмоқда. Шу нуқтаи назардан олиб қараганда ушбу шаҳарда жойлашган Самарқанд давлат университетида “Самарқанд тамаддуни тарихи” кафедрасининг ташкил қилиниши Самарқандшуносликда янги саҳифа очди. Самарқанд шаҳрининг ҳар бир тарихий даврини ўрганиш катта илмий ва амалий аҳамиятга эгадир. Кафедранинг мақсади Самарқанд тарихини комплекс тарзда холисона ёритиш, илмий муомалага киритилмаган қўлёзма ва тошбосма шаклидаги манбаларни ўрганиш ва янада чуқурроқ тадқиқ этишдан иборат. Шунингдек, Самарқанд тарихига оид хорижнинг илмий марказларида олиб борилган барча тадқиқотлар ва адабиётлар каталогини яратиш мақсад қилинган. Ўзбекистон миллий давлатчилигининг вужудга келиши, тараққий топишини тадқиқ этиш, илм-фан, таълим ва бошқа ижтимоий соҳалар билан интеграцияси механизмларини мустаҳкамлаш ва ёшларда Самарқанд тарихи ҳақидаги чуқур билимларни шакллантириш кафедранинг мақсадларидан ҳисобланади. |
|
Самарқанд тамаддуни тарихи кафедрасининг вазифалари: - Кафедра аъзолари томонидан биринчи навбатда Самарқанд тарихига доир бўлган манбалар ва адабиётларни тўплаш ишларини йўлга қўйиш; - Тарихий манбалар билан ишлаш, тарихий-маданий мерос намуналарини ҳар томонлама чуқур ўрганиш, буюк аллома ва мутафаккирларнинг жаҳон илм-фани ва цивилизацияси ривожига қўшган беқиёс ҳиссасини тарғиб этиш, юртдошларимиз, аввало, ёш авлодни халқимизнинг буюк маънавий меросига ҳурмат, она юртимизга меҳр ва садоқат руҳида тарбиялашга қаратилган ишларнинг натижадорлигини тубдан ошириш; - Ўрта асрларда Самарқанд олимлари ҳаёти ва фаолиятини, Самарқанднинг шарқ ренессансининг биринчи ва иккинчи даврларидаги ўрни ва ҳолатини тадқиқ этиш; - Самарқанд тарихи бўйича фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотларни ташкил этиш, уларнинг натижалари амалиётга татбиқ қилиш, хорижий мамлакатларнинг илмий-тадқиқот ташкилотлари ва халқаро жамғармалар билан ҳамкорлик қилиш, умумжаҳон ва минтақавий жараёнлар билан узвий боғлиқ ҳолда Самарқанд тарихини тизимли равишда ўрганиш; - Самарқанд тарихи бўйича тадқиқотлар ва ишланмалар, таълим жараёнида замонавий ўқув технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш, ўқитишнинг мазмуни ва услубини такомиллаштириш, талабаларнинг саволлари ва сўровномаларидан келиб чиққан ҳолда ўқув жараёнини ташкил этиш; - Ўқитиш сифатининг доимий яхшиланишини таъминлаш, талабалар томонидан фанлардан анъанавий таълимдан ташқари ўзлаштириш учун виртуал таълим муҳитини таъминлашга ҳаракат қилиш, ёшларнинг интеллектуал, таълим ва тадқиқот даражасини ошириш, талабаларнинг шахсий, маънавий ва ахлоқий салоҳиятини ривожлантириш; - Самарқанд тарихи бўйича замонавий чет эл илмий адабиётларини ўрганишга йўналтирилган тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш, Самарқанд тарихи билан шуғулланган, тадқиқот олиб бораётган маҳаллий ва хорижий олимлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, кафедрада ўтиладиган фанлар соҳа мутахассиси бўлган маҳаллий ва хорижий олимлар томонидан ўқитилишини таъминлаш; - Самарқанднинг буюк тарихий шахслари, воқеалари ҳақида тасаввур ҳосил қилиш мақсадида тарихий масканлар харитасини ишлаб чиқиш, тарихий жой, шахс ва ашёлар ҳақида илмий-оммабоп рисолалар ва қўлланмалар тайёрлаш; - Самарқанд тарихининг турли йўналишларида жаҳон цивилизациясида тутган ўрнини ёритиш орқали Ўзбекистонни дунё бўйича танитиш мақсадида тегишли идоралар билан ҳамкорликда “Самарқанд тамаддуни” интернет-портали (веб-сайтини) яратиш, вилоят телерадиокомпанияси ва Ўзбекистон тарихи телеканали билан ҳамкорликда Самарқанд тарихига оид туркум кўрсатувларни тайёрлаш; |
|
- Самарқанд меъморий ва тарихий обидаларини янада чуқурроқ ўрганиш, Самарқанддаги йирик моддий маданий мерос объектларида ички ва ташқи туризм оқимларини кўпайтириш мақсадида ўлканинг туризм салоҳиятини ҳисобга олган ҳолда туристик фирмалар билан яқиндан ҳамкорлик қилиб, ҳудуднинг туристик харитасини тузиш ва туристлар учун малакали гидлар ва шаҳар тарихини ёритувчи турли материаллар яратиш ишларини олиб бориш; - Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан ҳамкорликда Самарқанднинг тарихи, этнографияси, гастрономияси, миллий либослари, маданий мерос объектлари ва тарихий ёдгорликлари тўғрисида қисқа маълумотларни ўз ичига олувчи ахборот альбомлари ва каталоглари, йўлкўрсаткичлар, жой хариталари, тарқатма ва реклама материалларини ишлаб чиқиш; - Самарқанднинг азалдан кўп миллатли ҳудуд эканлигини ҳисобга олган ҳолда Самарқандда яшовчи миллатлар, диаспоралар тарихи ва маданиятини, ҳозирги кундаги миллатлараро бағрикенг ва толерантликни тадқиқ этиш; - Самарқанднинг янги тарихини ўрганиш, муаммо ва ютуқларни таҳлил қилиш; Ҳозирги кунда Самарқанд тамаддуни тарихи кафедрасида ўриндошлик асосида Aвстрия фанлар академияси Эроншунослик ва Марказий Осиё илмий-тадқиқот институти директори, профессор Флориан Шварц, Самарқанд чет тиллар институти доценти М.Ҳандамова ва Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази қўлёзмалар билан ишлаш бўлими илмий ходими И.Т.Даурбековалар ишлаб келмоқда. Кафедра аъзолари ЎзМУ, ФарДУ, АнДУ, ТошПДУ, ГулДУ, БухДУ, ҚарДУ, ТерДУ ва республикамиздаги бошқа олий ўқув юртларидаги тарихчи олимлар билан, ЎзФА Тарих институти ва Археология институти, Англиянинг Оксфорд университети, АҚШ, Гарвард университети, Германиянинг Берлин ва Гумбольдт университетлари, Вена (Австрия) университети, Туркиянинг Мармара, Истамбул, Анқара университетлари, Россия ва МДҲ мамлакатлардаги бир қатор университетлар ва бошқа хорижлик мутахассис олимлар билан яқин алоқалар олиб бормоқда. Кафедра профессор-ўқитувчилари университетнинг барча факультетлари талабаларига Самарқанд тамаддуни тарихи фанидан маърузалар ўқиб, семинар машғулотларини бевосита шаҳримизнинг тарихий обидаларида ўтказиб келмоқда. Тарих факультетида Самарқанд тарихи бўйича ихтисослашувчи талабалар учун 11 та ихтисос фанлари ва махсус курслар ишлаб чиқилган. Талабалар учун электрон дарслик, ўқув қўлланма, маърузалар матни, ўқув-услубий қўлланма ва кўрсатмалар яратилмоқда. Маъруза ўқиш учун республика ва хорижнинг етакчи мутахассислари жалб қилинмоқда. Кафедра профессор-ўқитувчилари вилоятлар, Самарқанд шаҳридаги бошқа олий ўқув юртлари ва ўрта-махсус таълим масканлари, умумий ўрта мактаб жамоаларига ва бошқа ташкилотларга Самарқанд тарихи бўйича услубий ёрдам бериб келмоқда. Кафедра қошида 2021 йилдан “Самарқанд тарихи” номли илмий марказ фаолият кўрсатмоқда. Шунингдек, “Самарқанд тарихи” номли талабалар илмий тўгараги ҳам фаолият юритмоқда. Кафедрада бугунги кунда ““Самарқанд тарихи ва манбашунослигининг тарихий таҳлили” (2021-2025 йй.)” мавзуси доирасида илмий тадқиқот ишлари олиб борилмоқда. Кафедрада ўқитиладиган фанлар Бакалавриат
Магистратура
|
Кафедра ҳаётидан фотолавҳалар