Самарқанд давлат университети санъатшунослик кафедраси
Самарқанд давлат университети
санъатшунослик кафедраси мудири
Муллажонова Нигина Жамоловна
+99890 197-11-79 mullajonovanigina@samdu.uz
Нигина Муллажонова санъатшунослик кафедраси доценти. Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмасининг аъзоси. Бугунги кунда 500 дан зиёд санъат асари мавжуд. Республика ва халқаро журналларда 50 дан зиёд мақолалари нашр этилган. 3 ўқув услубий ва 3 ўқув қўлланмаси мавжуд.
https://openconference.us/index.php/ysc/article/view/22
https://www.researchgate.net/publication/351131085_APPLIKACIA_-_SREDSTVO_RAZVITIA_TVORCESTVA_DETEJ_DOSKOLNOGO_VOZRASTA
https://www.grsu.by/glavnaya/intactivity/priglashennyj-professor.html
https://www.openconference.us/index.php/ysc/article/download/22/21
http://yidaiyilu.snnu.edu.cn/info/1015/1023.htm
https://znanio.ru/media/millatlararo-totuvlik-va-diniy-bagrikenglik-ozbek-xalqining-yuksak-qadriyatidir-2802038
http://istoki-ggu.ru/archive/101.pdf
https://www.neliti.com/id/publications/407425/the-development-of-children-of-preschool-age-in-the-visual-arts-with-the-applica
https://pps.kaznu.kz/ru/Main/FileShow2/186150/105/3/4644/2021//
Санъатшунослик кафедраси аъзолари
Рахматов Жамолиддин Юлдошевич Жамолиддин Рахматов санъатшунослик кафедраси катта ўқитувчиси. Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмасининг аъзоси. Бугунги кунда 300 дан зиёд санъат асари мавжуд. Республика ва халқаро журналларда 20 дан зиёд мақолалари нашр этилган.
|
|
Зохидов Собирджон Хабибович Собирджон Зохидов санъатшунослик кафедраси профессори. Республика ва халқаро журналларда 40 дан зиёд мақолалари нашр этилган. 7 ўқув қўлланма ва 2 дарслик муаллифи. |
|
Норкулова Дилдора Учқуновна
Дилдора Норқулова санъатшунослик кафедраси ўқитувчиси. Республика ва халқаро журналларда 13 мақоласи нашр этилган. Интеллектуал мулк объекти сақлашга киритилганлиги тўғрисида гувоҳнона муаллифи. |
|
Хуррамова Бахора Қодировна
Баҳора Хуррамова санъатшунослик кафедраси доценти. Республика ва халқаро журналларда 100 га яқин мақоласи нашр этилган. 1 ўқув қўлланма ва 2 монография муаллифи. |
|
Шодиева Ойгул Аҳмаджоновна
Ойгул Шодиева санъатшунослик кафедраси ўқитувчиси. Республика ва халқаро журналларда 10 мақоласи нашр этилган. |
|
Ходжаев Жалолхон Актамович
|
|
Сеит-Энон Амиде Сеит-Энон Амиде санъатшунослик кафедрасида 2021 йилдан буён фаолият юритиб келади. Санъатшунослик кафедраси ўқитувчиси. 10 га яқин илмий ишлар муаллифи. Хорижий илмий нашрларда 10 га яқин мақоласи чоп этилган. |
|
Истамов Завқиддин Садуллоевич
Завқиддин Истамов Самарқанд давлат университети санъатшунослик кафедраси ассистенти. 40 га яқин республика ва халқаро мақолалар муаллифи. 2 ўқув қўлланмаси нашр этилган. |
|
Санъатшунослик кафедраси ҳақида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30-июндаги 408-сонли “Самарқанд давлат университетининг Ўзбекистон-Финляндия педагогика институти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари” тўғрисидаги қарори ҳамда университет Кенгашининг 2021 йил 7-июлдаги 4-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида - Спорт фаолияти ва санъат” факултети ташкил этилиб, унинг таркибида, Спорт фаолияти, Санъатшунослик, Факултетлараро жисмоний тарбия кафедралари ташкил этилиб, фаолияти йўлга қўйилди.Самарқанд давлат университети Кенгашининг 2021 йил 7-июлдаги 4-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Муҳандислик графикаси, Тасвирий санъат ҳамда Мусиқа таълими кафедралари Санъатшунослик кафедраси таркибида шакллантирилди. Санъатшунослик кафедраси университет ректорининг буйруғи билан “Спорт фаолияти ва санъат” факултети таркибида, 2021 йил 3 сентябрдан фаолият кўрсата бошлади. Айни пайтда доцент Н.Муллажонова кафедра мудири сифатида фаолият олиб бормоқда. Санъатшунослик кафедрасида ҳозирги кунда 33 та профессор-ўқитувчилар фаолият олиб бормоқдалар. (Шундан 30 таси асосий штатда, 3 таси эса ўриндошлик асосида). |
|
Кафедрада талаба ёшларга таълим тарбия беришда 1 Ўзбекистон халқ артисти(профессор), 2та профессорлар, 7 доцент, 1 (PhD), 1 Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, 3 катта ўқитувчи, 18 ўқитувчи фаолият кўрсатиб келишмоқда. Kафедранинг барча профессор-ўқитувчилари илмий изланишда. Кафедранинг бош илмий тадқиқот мавзуси: «Инновацион технологиялар асосида санъатшунослик ва муҳандислик фанларини сифат ва самарадорлигини ошириш муаммолари» деб номланган. Хозирги кунда кафедра профессор – ўқитувчилари ўқув, илмий-услубий, илмий-тадқиқот, ташкилий-услубий, маънавий-маърифий ва тарбиявий ишларни олиб бормоқдалар. Кафедра қошида илмий ва ижодий тўгараклар фаолият кўрсатмоқда. “Мусаввир” тўгарагининг раҳбари катта ўқитувчи Ж.Рахматов, “Дизайн” тўгарагининг раҳбари Ж.Холиқов, “Амалий санъат” тўгарагининг илмий раҳбар З.Истамов, “Вокалчилар” тўгарагининг илмий раҳбари катта ўқитувчи М.Муродов, “Гулдаста хор жамоаси” тўгарагининг илмий раҳбари О.Шодиева, “Доирачилар” тўгарагининг илмий раҳбари катта ўқитувчи А.Одилов, “Дуторчилар” тўгарагининг илмий раҳбари Д.Саматова ва “Оркестр” тўгарагининг илмий раҳбари Ш.Хаққулов. |
|
Кафедра таркибига қуйидаги таълим йўналишлари беркитилган
Ҳамкорлик ишлари: Кафедрада ҳозирги кунда ОТМ ҳамкорликда шартномалар тузилган;
|
|
Кафедрада ўқитиладиган фан ўқув дастурлари
|
|
|
|
|
|
|
Кафедра ҳаётидан фотолавҳалар