Самарқанд давлат университети

Жисмоний тарбия ва спорт кафедраси​ мудири

 

Жисмоний тарбия ва спорт кафедраси​ аъзолари

 

Орифжон Раупов.

+ 99893 729 23 23 orifjon.raupov@mail.ru

    Доцент Орифжон Раупов илмий-педагогик фаолияти давомида жисмоний маданият ва спорт соҳасида олиб борилаётган ишларнинг илмий-назарий жиҳатларини чуқур асослашга бағишланган 2 ўқув қўлланма, 1 услубий қўлланма, 3 услубий кўрсатмалар, 4 ОАК тасарруфидаги ва 4 xалқаро илмий журналларда илмий мақолалар чоп этган. 80 дан ортиқ илмий мақолалар муаллифи.

    “Методы обучения по избранным видам спорта” номли ўқув қўлланма, “Спортда ҳаракат фаолияти физиологияси ва жисмоний сифатларни ривожлантирувчи омиллар” номли услубий қўлланма муаллифи.  Фаолияти давомида халқаро нашрларда бир қанча илмий мақолалари, жумладан, “Modern science and higher education are foundation of science and development”, “Tne role of physical culture in tne education of a developed generation” ҳамда “Section: Phisical culture and methods os education” мақолалари Journal Impact Factor илмий базасига кирувчи Web of Scientist: International Scientific Research journal (WOS) хорижий журналларида чоп этилган.

Исаев Негмат Исломович

negisayev@gmail.ru

1998 йилдан Самарқанд давлат университетининг факультетлараро жисмоний маданият кафедрасида катта ўқитувчи лавозимида ишлаб келмоқда.

“Жисмоний тарбиядан спортга” номли услубий қўлланма муалифи. 15 дан ортиқ халқаро ва республика илмий анжуманларда мақолалари чоп этилган.

Тошмуродов Отабек Эркинович

+998904604676 toshmurodovotabek@samdu.uz

    Отабек Тошмуродов Самарқанд давлат университети доценти. 2001 йилдан Самарқанд давлат университети жисмоний маданият факултетида фаолият олиб боради. 2021 йилдан Самарқанд давлат университети спорт фаолияти кафедраси мудири.

    2019 йилда “Жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари назарияси ва методикаси” ихтисослиги бўйича доцент илмий унвонини олган. Унинг халқаро илмий журналларда 6 ҳамда республика илмий журналларида 5 мақоласи эълон қилинган. Шунингдек, 3 ўқув қўлланма, 2 ўқув - услубий қўлланма ва 1 услубий тавсиянома муаллифи. Унинг асосий илмий йўналиши ёш курашчиларнинг ҳаракат кўникмаларини шакиллантириш ҳисобланади.


https://slib.uz/en/edition/file-view?id=529 
https://www.elibrary.ru/item.asp?id=44266308
https://ijiemr.org/downloads/Volume-10/ISSUE-10
https://inovatus.es/index.php/ejine/article/view/965 

Қосимова Раъно Ахмедовна

ranoqosimova4319@gmail.com

Факультетлараро жисмоний маданият кафедраси доценти. 2000 йилдан Самарқанд давлат университети факультетлараро жисмоний маданият кафедрасида фаолият юритиб келади.

Раъно Қосимова жисмоний маданият ва спорт муаммоларига оид 180 дан зиёд  илмий, услубий  маколалар  нашр эттирган. 14 услубий  тавсиянома,  7 ўқув қўлланма, 1 монография, 1 дарслик муаллифи.  Шунингдек, 70 дан зиёд республика  ва халқаро  илмий-амалий  анжуманларда  иштирок этган.

Доцент Раъно Қосимова кўп йиллардан  буён Самарқанд давлат университетининг талабалар спорт соғломлаштириш  оромгоҳини бошқариб келмоқда.

Обланазаров Фахриддин Асадович

foblanazarov@mail.ru  

Факультетлараро жисмоний маданият кафедраси ассистенти. Фахриддин Обланазаров фаолияти давомида 2 услубий қўлланма, 1 ўқув қўлланма ва 8 республика журналларида илмий мақолалар эълон қилган.

Фаолияти давомида Самарқанд терма жамоаси “Универсиада-2016” ва “Универсиада-2020” спорт мусобақаларида фахрли III-ўринни эгаллаб Президент совғаси билан тақдирланган. 

 

Султонов Рустам Тўраевич

rsultonov283@gmail.com

 

Султонов Рустам Тўраевич 2013 йилдан буён Самарқанд давлат университетида фаолият олиб боради. 2021 йилдан Самарқанд давлат университети спорт фаолияти кафедраси ассистенти.

Унинг халқаро илмий журналларда 4 ҳамда республика илмий журналларида 1 мақоласи эълон қилинган. Шунингдек, 3 услубий қўлланма муаллифи. Унинг асосий илмий йўналиши ёш баскетболчиларнинг жисмоний ривожланиши.

Умаров Комил Мажитович

umarovk349@gmail.com

 

Комил Умаров 2014 йилдан Самарқанд давлат университетида фаолият олиб боради. 2021 йилдан Самарқанд давлат университети спорт фаолияти кафедраси ассистенти. Халқаро илмий журналларда 6 та, республика илмий журналларида 1 мақоласи эълон қилинган. 40 дан ортиқ халқаро ҳамда маҳаллий конференцияларда тезислари билан иштирок этган Шунингдек, 1 дарслик, 3 ўқув қўлланма ва 5 услубий қўлланма муаллифи. Унинг асосий илмий йўналиши ёш волейболчиларни ҳаракат фаоллигини ривожлантиришда акробатик машқлардан фойдаланиш ҳисобланади.

1. https://vniifk.ru/content/vsn/2020/VSN_5-2020.pdf

2. https://repo.journalnx.com/index.php/nx/issue/view/3

3. http://lesgaft-notes.spb.ru/ru/node/21038

4.link

5. https://slib.uz/en/edition/file-view?id=530

 

 

Турсунқулов Элмурод Аззамқулович

tursunqulovelmurod7@gmail.com

 

Элмурод Турсунқулов Самарқанд давлат университети спорт фаолияти кафедраси ассистенти. 2013 йилдан Самарқанд давлат университетида фаолият олиб боради. 2022 йилда жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари назарияси ва методикаси ихтисослиги бўйича PhD илмий даражасини олган.

Унинг халқаро илмий журналларда 2 та ҳамда республика илмий журналларида 6 мақоласи эълон қилинган. 70 дан ортиқ халқаро ҳамда маҳаллий конференцияларда тезислари билан иштирок этган. Шунингдек, 2  ўқув қўлланма, 2 ўқув-услубий қўлланмалар муаллифи. Олим "Жисмоний тарбия ва спорт соҳасини бошқариш механизмлари такомиллаштириш" мавзусида тадқиқот олиб боради.

Мамазиятов Дониёрбек Бахтиёрович

​​mamaziyotovdonyor@gmail.com

Дониёрбек Мамазиятов 2007 йилдан Самарқанд давлат университетида фаолият олиб боради. 2021 йилдан буён Самарқанд давлат университети спорт фаолияти кафедраси ассистенти. 2021 йилда педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олган. 2022 йилдан спорт фаолияти кафедраси доценти лавозимида фаолият олиб боради.

Унинг халқаро илмий журналларда 4 ҳамда республика илмий журналларида 6 мақоласи эълон қилинган. 50 дан ортиқ халқаро ҳамда маҳаллий конференцияларда тезислари билан иштирок этган. Шунингдек, 2  ўқув қўлланма, 2  ўқув - услубий қўлланма муаллифи. “Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни тайёрлаш тизимида Олимпия билимларининг илмий услубий асосларини шакллантириш” мавзусида тадқиқот олиб боради.

​mailto:info@namdu.uz 
http://www.mugallim-uzliksiz-bilim.uz 

www.idpublions.org

 

Мардонов Нодир Жамолович

nmardonov51@gmail.com

 

Нодир Мардонов 2013 йилдан Самарқанд давлат университетида фаолият олиб боради. 2021 йилдан буён Самарқанд давлат университети спорт фаолияти кафедраси ассистенти.

50 дан ортиқ халқаро ҳамда маҳаллий конференцияларда тезислари билан иштирок этган. Шунингдек, 1 ўқув қўлланма муаллифи. “Ўқувчи ёшларни умумий жисмоний тайёргарлигини оширишда ахборот технологияларининг ўрни” мавзусида тадқиқот олиб боради.

 

Отабоев Муродулло Исломович

otaboyev@samdu.uz

 

Муродулло Отабоев 2021 йилдан буён Самарқанд давлат университети спорт фаолияти кафедраси ассистенти лавозимида фаолият юритиб келади. Халқаро илмий журналларда 1 мақоласи эълон қилинган.

Мирзаев Лазиз Толипович

mirzayevlaziz892@gmail.com

2018 йилда буён Самарқанд давлат университети факультетлараро жисмоний маданият кафедрасида ўқитувчи-ассистент лавозимида ишлаб келмоқда.

Волейбол спорт тури бўйича спорт устаси номзоди. 

2021 йилдан мустақил изланувчиси. “5-6 синф ўқувчиларни волейбол спорт турига саралашда махсус жисмоний тайёргарлик воситасидан фойдаланишни механизмлари” мавзуси бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражаси олиш учун диссертация мавзуси устида илмий изланишлар олиб бормоқда

 

Кафедрада ўқитиладиган фанлар

Бакалавр

  • Баскетболни ўргатиш методикаси
  • Волейболни ўргатиш методикаси
  • Жисмоний тарбия, спорт назарияси ва услубияти
  • Спорт педагогик маҳоратини ошириш
  • Кураш назарияси ва услубияти
  • Спорт турлари бўйича мусобақалар ўтказиш ва хакамлик қилиш
  • Психология ва спорт психология
  • Якка кураш, координацион ва циклик спорт турлари бадий гимнастика (қизлар учун)
  • Танланган спорт тури назарияси ва услубияти (Волейбол. Баскетбол. Қўл тупи. Кураш. Енгил атлетика)
  •  
  • Жисмоний тарбияа ва спорт педагогикаси
  • Болалар ва ўсмирлар спорт асослари
  • Спорт туризми
  • Жисмоний тарбия ва спорт менежменти
  • Гимнастика ва уни ўқитиш методикаси
  • Енгил атлетика ва уни ўқитиш методикаси
  • Спорт ва ҳаракатли ўйинлар ўқитиш методикаси
  • Кураш турлари ва уни ўқитиш методикаси
  • Жисмоний маданият назаряси ва методикаси
  • Спорт махоратни ошириш
  • Чақириққа қадар бошланғич тайёргарлик фанини ўқитиш методикаси
  • Қўл жанги ва уни ўқитиш методикаси
  • Чақириққа қадар бошлагғич тайёргарлик фани ўқитишда педагогик технологиялари

  Кафедра ҳаётидан фотолавҳалар