Самарқанд давлат университети

тарихшунослик ва манбашунослик кафедраси мудири
Эргашев Бахтияр Эргашевич

1baxergashev@gmail.com

    Тарих фанлари доктори (ДСc), профессор. 1980 йилдан бошлаб тарихшунослик ва манбашунослик кафедрасида фаолият юритиб келмоқда. 2018 йилда “Туркистон генерал-губернаторлиги иш юритиш маҳкамаси манбашунослиги” мавзусидаги докторлик диссертациясини ҳимоя қилган.

    Бахтияр Эргашев бугунги кунга қадар 150 дан ортиқ илмий ишлар, шу жумладан, 4 монография, 4 ўқув қўлланма, 8 услубий қўлланма, 2 дан ортиқ дарслик ва 130 дан ортиқ илмий ва илмий-оммабоп мақолалар муаллифи ҳисобланади. Scopus ва Web of science базаларида индексланувчи журналларда 4 мақоласи нашр қилинган.

https://journals.researchparks.org/index.php/IJIE

https://int-jecse.net/data-cms/dx.doi.org/10.9756/INTJECSE//v14i4.198

https://archives.palarch.ne

https://dx.doi.org/10.18415/ijmmu.v7110.2154

                                              Тарихшунослик ва манбашунослик кафедраси аъзолари

Саидов Илҳомжон Муҳиддинович

saiodovilhomjon@samdu.uz

Тарих фанлари доктори, профессор. 1975 йилдан бошлаб тарихшунослик ва манбашунослик кафедрасида фаолият юритиб келмоқда. 1992 йилда “Рабочий класс в аграрных преобразованиях Узбекистана (1929-1941)” мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилган.

Илҳомжон Саидов шу кунга қадар 300 дан ортиқ илмий ишлар, шу жумладан, 12 монография, 12 ўқув қўлланма, 12 услубий қўлланма ва 300 га яқин мақолалар муаллифи ҳисобланади.

Раджабова Дилора Назаровна

dilorarajabova@samdu.uz

Тарих фанлари номзоди, доцент. 1987 йилдан бошлаб тарихшунослик ва манбашунослик кафедрасида фаолият юритиб келмоқда. 2002 йилда “Туркистон жадидларининг қарашларида ёшлар ва хотин-қизлар масалалари (ХIХ аср охири ХХ аср бошларида)” мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган.

Дилора Раджабова 60 дан ортиқ илмий ишлар, шу жумладан  1 ўқув қўлланма, 2 ўқув – услубий қўлланмалар муаллифи. Scopus базасига кирувчи журналда 1 мақоласи эълон қилинган. Республика ва хорижий нашрларда 60 га яқин илмий ва илмий-оммабоп мақолалари чоп этилган.

https://manuscripta-orientalia.kunstkamera.ru

Махмудов Тохир Исаевич

toxirmaxmudov2306@gmail.com

Тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD). 2005 йилдан кафедрада ўз фаолиятини бошлаган. 2022 йилда “Темурийлар даври таълим тизими тарихи” мавзусида тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган.

Тохир Махмудов фаолияти давомида 50 дан ортиқ илмий ишлар нашр эттирган. Шу жумладан, 1 ўқув қўлланма, 3 услубий қўлланма ва 50 га яқин илмий мақолалари мавжуд.

Абриев Ҳазратқул Бўронович

hazratqulabriyev@samdu.uz

Самарқанд давлат университети тарихшунослик ва манбашунослик кафедраси ассистенти. СамДУ тарихшунослик ва манбашунослик кафедрасида 2008 йилдан бери фаолият кўрсатиб келади. "Амир Темур ва Темурийлар даври меъморчилиги тарихи манбашунослиги" мавзусида илмий тадқиқот олиб бормоқда.

Ҳазратқул Абриев шу кунга қадар 40 га яқин илмий ишлар нашр эттирган. Шу жумладан, 1 ўқув қўлланма ҳамда 40 дан ортиқ илмий мақолалари мавжуд.

Якубов Акмал Сайдирасулович
akmal.yakubov.81@mail.ru

Тарих фанлари номзоди, доцент. 2013-йилдан бошлаб тарихшунослик ва манбашунослик кафедрасида фаолият юритиб келмоқда. 2023-йилда “Хива хонлигининг қозоқ жузлари билан савдо-сотиқ, ижтимоий ва маданий алоқалари (ХVI-ХIХ аср бошлари)” мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган.

Акмал Якубов 30 дан ортиқ илмий ишлар, шу жумладан  1 ўқув қўлланма, 1 монография муаллифи. Республика ва хорижий нашрларда 40 га яқин илмий ва илмий-оммабоп мақолалари чоп этилган.

Саидова Раҳима Илҳомжоновна

saiodovarahima@samdu.uz

Самарқанд давлат университети тарихшунослик ва манбашунослик кафедраси ассистенти. 2013 йилдан бошлаб тарихшунослик ва манбашунослик кафедрасида фаолият юритиб келади. Ҳозирги кунда “История Взаимосотрудничества Республики Узбекистан и Италии в экономической и культурной сфере (1991-2021)” мавзусида илмий тадқиқот олиб бормоқда.

Раҳима Саидова шу кунга қадар 30 дан ортиқ илмий ишлар, жумладан, 2 ўқув қўлланма, 2 услубий қўлланма ва 30 га яқин мақолалар муаллифи ҳисобланади.

Тарихшунослик ва манбашунослик кафедраси ҳақида

Кафедра тарих факультетининг тенгдоши бўлиб 1927 йилда «СССР халқлари тарихи» номи билан ташкил топган. Профессорлар С. Юшков (1927-1934), М. Феноменов (1934-1937), А. Мальков (1937-1941), А.Фитуни (1944-1949), доцентлар Х.Чикаев (1949-1956), Ю. Алескеров (1956-1972) лар кафедра мудири сифатида фаолият юритганлар.

1997 йилда Евроосиё халқлари тарихи ҳамда тарихшунослик, манбашунослик ва тарихни ўқитиш усуллари кафедралари бирлаштирилди. Кафедра мудири бўлиб, 1997-2000 йилларда т.ф.д. проф. И.Саидов  ва 2002-2007 йилларда т.ф.н. Р.Юсупов ишладилар. 2007 йилдан то 2013 йил май ойигача кафедрани т.ф.д. проф. И.Саидов бошқарди. 2013 йилдан то ҳозирги пайтгача кафедрани т.ф.д. проф. Б.Эргашев бошқариб келмоқда.

Шунингдек кафедра тарихида М. Аминов, Ҳ. Аминов, О. Азимов, К.Юсупов, Н.Ахмедова, В. Севрюк, С. Исмоилова, К.Маматқулов, С. Ҳасанова, Р. Узоқов, М.Негматова, О. Азимов каби педагог-олимлар ўчмас из қолдирдилар.

2002 йилда кафедрада Болонья (Италия) университети ҳамкорлигида магистратура очилган. Айни пайтда кафедрада 5А120304 – «Тарихшунослик ва тарихий тадқиқотлар методлари (мамлакаталар бўйича)» ва 5А210206 – «Музейшунослик, консервация ва бадиий ёдгорликларни сақлаш» мутахассисликлари бўйича магистратура мавжуд. Бугунги кунда замон талабига жавоб берадиган мутахассислар тайёрлаш борасида ўқув услубий моддий база яратилган. ДТС талабларига жавоб берадиган ўқув режаси, ўқув дастурлари ва ўқув услубий мажмуалар ишлаб чиқилган. 

Кафедрада проф. Б.Эргашев “Делопроизводственная деятельность канцелярии Туркестанского генерал-губернаторства (историко-источниковедческий анализ)” мавзусидаги (Dsc) докторлик диссертациясини 2018 йилда Ўзбекистон Фанлар Академияси Тарих институтит қошидаги илмий кенгашда ҳимоя қилди, ассистентлар Т.И. Маҳмудов «Темурийлар даври таълими», М.Ж. Бузруков «ХV аср биринчи ярмидаги Ўрта Осиё диний ҳаётида Низомиддин Хомушнинг тутган ўрни ва роли», Ҳ.Б. Абриев «Амир Темур ва темурийлар даврида меъморий обидаларнинг бунёд этилиши (мадраса, масжид, хонақо, ҳаммом, суғориш иншоотлари)» мавзуларидаги номзодлик диссертациялари устида тадқиқотлар олиб бормоқда.

Тарихшунослик ва манбашунослик кафедраси аъзолари 2002-2007 йилларда “Ўзбекистонда тарих фанини ўрганишнинг янги йўналишлари ва манбашунослиги” мавзуси бўйича илмий тадқиқот ишларини бажарган бўлсалар, 2008-2013 йилларда «ХIХ-ХХ асрда ва мустақиллик йилларида Ўзбекистоннинг маданий, ижтимоий-иқтисодий  тарихи тарихшунослиги ва манбашунослиги» мавзуси бўйича илмий тадқиқот ишларини амалга оширган. 

Кафедра ҳаётидан фотолавҳалар