ИЛМИЙ ЛОЙИҲАЛАР
Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университетида давлат илмий техника дастурлари доирасида бажарилаётган лойиҳалар
Фундаментал лойиҳа номи: FZ-20200929224 - Панжарадаги чекли сондаги зарралар системалари моделлари ва уларга мос Шрёдингер операторларининг муҳим ва дискрет спектрлари.
Лойиҳа раҳбари: Лақаев Саидаҳмат Норжигитович, физика-математика фанлари доктори, академик.
Лойиҳанинг умумий маблағи: 2 млрд. 152 млн. 160 минг сўм.
Бажариш муддати: 2022-2027 йиллар.
Фундаментал лойиҳа номи: FZ-20200929385 - Биологик объектларнинг наноўлчамли молекуляр кластерларини ўрганиш ва татбиқ қилишнниг спектроскопик ҳамда ноэмпирик таҳлил усулларини ишлаб чиқиш.
Лойиҳа раҳбари: Жумабоев Абдувахид, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Лойиҳанинг умумий маблағи: 2 млрд. 685 млн. 925 минг 300 сўм.
Бажариш муддати: 2022-2027 йиллар
Фундаментал лойиҳа номи: FZ-2020092877 - Биржинслимас ғовак муҳитларда аномал моддалар кўчиши ва суюқликлар сизиши жараёнларининг математик моделларини тузиш ва сонли тадқиқ этиш.
Лойиҳа раҳбари: Хужаёров Бахтиёр, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Лойиҳанинг умумий маблағи: 2 млрд. 27 млн. 23 минг. 400 сўм.
Бажариш муддати: 2022-2027 йиллар
Фундаментал лойиҳа номи: ФЗ-20200929385 - Эйнштейн тенгламаларининг Қора туйнуклар (Black Holes) ва Юмронқозиқ инлари (Wormholes) учун янги ечимлари.
Лойиҳа раҳбари: Ибадов Рустам Мустафаевич, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Лойиҳанинг умумий маблағи: 899 млн. 990 минг сўм.
Бажариш муддати: 2022-2026 йиллар.
Фундаментал лойиҳа номи: IL-5421101901 - Критик нуқта атрофида термодинамик флуктуациялар ўзаро таъсирлашувининг лазер спектроскопияси.
Лойиҳа раҳбари: Сабиров Леонард Мухаммеджанович, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Лойиҳанинг умумий маблағи: 1 млрд. 579 млн. 570 минг сўм.
Бажариш муддати: 2023-2027 йиллар.
Фундаментал лойиҳа номи: IL-4821091593 – Гигант комбинацион сочилиши ва флуоресцент спектроскопияси усуллари ёрдамида биомолекулаларни аниқлаш тизимларида фойдаланиш учун плазмоник гибрид наноматериалларни яратиш ва органик бўёқларни модификациялаш.
Лойиҳа раҳбари: Курталиев Эльдар Нуриевич, физика-математика фанлари доктори, катта илмий ходим.
Лойиҳанинг умумий маблағи: 694 млн. 702 минг сўм.
Бажариш муддати: 2022-2024 йиллар.
Амалий лойиҳа номи: ALM-202303153-01 - Ўзбекистон зулуклари (Hirudinea): турлар таркиби, биоэкологик хусусиятлари, сув типларида тарқалиши, хўжаликдаги аҳамиятини ўрганиш ва ноёб турларни муҳофаза қилиш чораларини ишлаб чиқиш.
Лойиҳа раҳбари: Зувайд Иззатуллаев, биология фанлари доктори, профессор.
Лойиҳанинг умумий маблағи: 1 млрд. 709 млн. 851 минг сўм.
Бажариш муддати: 2023-2026 йиллар
Амалий лойиҳа номи: UZB-Ind-2021-95 - Коронал масса ташланмаларининг космик об-ҳавога таъсири.
Лойиҳа раҳбари: Миртошев Завқиддин Давронович, Физика-математика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Лойиҳанинг умумий маблағи: 525 млн. сўм.
Бажариш муддати: 2021-2023 йиллар
Амалий лойиҳа номи: Саратон касаллигига қарши дори воситаларини яратиш лабораториясини ташкил қилиш.
Лойиҳа раҳбари: Бозоров Хуршед Абдуллоевич, кимё фанлари доктори, профессор.
Лойиҳанинг умумий маблағи: 7 млрд. 837 млн. 577 минг сўм.
Бажариш муддати: 2023-2025 йиллар
Амалий лойиҳа номи: Органик бўёқлар билан модификацияланган галоид перовскит квант нуқталарининг оптик хусусиятларини синтез қилиш ва тадқиқ қилиш.
Лойиҳа раҳбари: Курталиев Элдар Нуриевич, физика-математика фанлари доктори, катта илмий ходим.
Лойиҳанинг умумий маблағи: 4 млрд. 851 млн. 164 минг сўм.
Бажариш муддати: 2023-2025 йиллар
Стартап лойиҳа номи: С-2022 - Маҳаллий хом-ашёлардан термоелим ишлаб чиқариш.
Лойиҳа раҳбари: Тилляев Абиджон Джуракулович, кимё фанлари номзоди, доцент.
Лойиҳанинг умумий маблағи: 270 млн. сўм
Бажариш муддати: 2022-2024 йиллар