Самарқанд давлат университети Зоология кафедраси
Самарқанд давлат университети
зоология кафедраси мудири
Жабборов Абдурашид Райимович
+99897 3940150 abdurashidjabbarov1@rambler.ru
Биология фанлари доктори, профессор. Самарқанд давлат университети зоология кафедрасида фаолият юритади. 2016 йилдан зоология кафедраси мудири лавозимида ишлаб келмоқда. Олим 1982 йилда “Экологические основы использования репеллентных средств защиты хозяйственно важных объектов от биоповреждений, вызываемых птицами” мавзусида номзодлик, 2016 йилда “Ўзбекистонда қушлар келтириб чиқарадиган биозарарланишлар ва уларнинг олдини олишда эко-технологик усулларни такомиллаштириш” мавзусида докторлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган. Фаолияти давомида 1 монография, 3 илмий рисола, 6 дарслик ва 5 ўқув қўлланма ва 7 услубий қўлланмалар муаллифи. Шунингдек, бугунга қадар 2 Scopus халқаро базасига кирувчи журналларда ҳамда 300 га яқин нуфузли халқаро ва республика журналларида, халқаро ва республика анжуманларида илмий мақолалар чоп этган.
http://sersc.org/journals/index.php/IJAST/article/view/18004
http://sersc.org/journals/index.php/IJAST/article/view/17994
Зоология кафедраси аъзолари
Хакимов Нажмиддин Хакимович
Кафедра доценти, биология фанлари номзоди. СамДУ зоология кафедрасида 1997 йилдан буён фаолият юритиб келади. 1967 йилда “Мирзачўлнинг қўриқ ва пахта майдонлари нематодалари" мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. Фаолияти давомида 2 дарслик, 12 ўқув, ўқув-услубий қўлланмалар ҳамда 2 электрон дарслик муаллифи. Шунингдек, хорижий ва республика илмий журналларида 100 дан ортиқ мақола ва тезислари эълон қилинган. |
|
Абдуллаев Эркин Нуруллаевич
Биология фанлари номзоди, доцент. СамДУ зоология кафедрасида 1966 йилдан буён фаолият юритиб келади. 1967 йилда "Самарқанд вилоятида тоқ ипак қуртининг энтомофаглари" мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. Эркин Абдуллаев фаолияти давомида 5 ихтиро муаллифлиги патенти олган, бундан ташқари 2 дарслик, 11 ўқув ва услубий қулланмалар муаллифи. Шунингдек, олим бугунга қадар 100 га яқин илмий мақола ва тезислар, жумладан, 10 га яқин халқаро журналларда мақолалар эълон қилган.
|
|
Фундукчиев Семен Энверович
Биология фанлари номзоди, доцент. СамДУ зоология кафедрасида 1979 йилдан буён фаолият юритиб келади. Илмий-педагогик фаолиятини Л.М.Исаев номидаги тиббиёт паразитологияси илмий-текшириш институтида кичик илмий ходимлик лавозимидан бошлаган. 1986 йилда «Мирзачўл қушлар аҳолисининг антропоген трансформацияси» мавзусида номзодлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилди. 1994 йилда Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссияси томонидан доцентлик унвони берилди. 1994 йилдан ҳозирги кунгача зоология кафедраси доценти лавозимида ишлаб келмоқда. 2007 йилдан буён Ўзбекистон Республикаси Қушларни муҳофаза қилиш жамияти Ижроия қўмитаси аъзоси, ”Ученые записки Крымского инженерно-педагогического университета” журналининг редакцион коллегияси аъзоси, Ўзбекистон Республикаси Қушларни муҳофаза қилиш жамияти “Дайджест”и редакцион коллегияси аъзоси сифатида фаолият кўрсатмоқда. |
|
Ботиров Аминжон Розимбаевич
Биология фанлари номзоди, доцент. Россия Фанлар Академияси Зоология институти, Москва Давлат университети, Украина Фанлар академияси Зоология институтида палеозология мутахасислигини пухта ўрганиб, тўплаган археопалеозологик ашёлар асосида Украина Фанлар Академияси Зоология инситутида “Промысловая териофауна Узбекистана в Голоцене” мавзусида номзодлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилади. Аминжон Ботиров Ўзбекистон Республикасидан ташқари, Украина, Франция давлатларида малака ошириб келган. Ҳозирга қадар 300 дан ортиқ зоология, палеозоология, экология, педагогика ҳамда оммабоп йўналишларда илмий мақолалари, ўқув қўлланмалари ҳамда дарсликлари чоп қилинган. Зоология, экология, табиатни муҳофаза қилишга доир 10 дан ортиқ ўқув қўлланмалари, қадимги ноёб ҳайвонлар тўғрисидаги рангли расмли илмий-оммабоп рисола, биология ва экология атамаларининг изоҳли луғати чоп қилинган. |
|
Мавлонов Очил Мавлонович Биология фанлари доктори, профессор. СамДУ Зоология кафедрасида 2021 йилдан буён фаолият юритиб келади. 1993 йилда “Ғўза агоценозлар фитонематодалари (таксономияси,экологияси, зоогеграфияси ва қарши кураш чоралари )” мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилган. Очил Мавлонов фаолияти давомида 50 та дарслик, 78 та ўқув ва услубий қўлланмалар муаллифи. Шунингдек, олим бугунга қадар 800 га яқин илмий мақола ва тезизлар, жумладан, 50 та халқаро журналларда мақолалар эълон қилган. О.Мавлонов илмий раҳбарлигида 11 нафар тадқиқотчилар номзодлик, 2 нафари докторлик диссертацияларини муваффақиятли ҳимоя қилган. |
|
Халимов Фазлитдин Закирович
Биология фанлари номзоди, доцент. СамДУ зоология кафедрасида 2008 йилдан буён фаолият юритиб келади. 1995 йилда “Зараркунандаларга чидамлилиги турлича бўлган карам навларида карам пашшалари ва улар энтомофаглари орасидаги муносабатлар таҳлили” мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. Фазлитдин Халимов фаолияти давомида 1 дарслик, 9 ўқув ва услубий қулланмалар муаллифи. Шунингдек, олим бугунга қадар 100 га яқин илмий мақола ва тезислар, жумладан, 20 халқаро журналларда мақолалар эълон қилган. |
|
Уразова Раъно Станиславовна
Биология фанлари номзоди, доценти. СамДУ зоология кафедрасида ўз фаолиятини 1995 йилдан бошлаб ва 2022 йилдан кафедра доценти лавозимида фаолият юритиб келади. Раъно Уразова фаолияти давомида 3 ўқув-услубий қўлланма ҳамда 36 дан ортиқ илмий мақолалар муаллифи. |
|
Мамашукуров Абдунаби Урақович 1abdunabimamashukurov@gmail.com
Биология фанлари бўйича фалсафа доктори, ассистент. СамДУ зоология кафедрасида 2001 йилдан бошлаб ассистент лавозимида фаолият юритиб келади. “Умуртқалилар зоологиясидан ёзги ўқув-дала амалиёти учун ўқув-услубий қўлланма”, “Анатомия человека” ўқув қўлланмаси ва 60 га яқин ўқув-услубий ва илмий мақолалар муаллифидир. Илмий-тадқиқот ишларининг натижалари бўйича кўплаб xалқаро ва Республика миқёсидаги илмий-амалий конференцияларда иштирок этган. Абдунаби Мамашукуров 2021 йилда “Фарғона водийси баъзи оммавий қушларининг экологияси, этологияси ва биозарарланишлардаги ўрни” мавзусидаги биология фанлари бўйича фалсафа доктори диссертациясини ҳимоя қилган. http://sersc.org/journals/index.php/IJAST/article/view/18004 |
|
Нарзуллаев Сардорбек Бахриддинович
|
|
Хамидова Асолат Бахранкуловна
Кафедра катта ўқитувчиси. 1990 йилдан бошлаб СамДУ зоология кафедрасида фаолият юритади. Асолат Хамидова фаолияти давомида 16 та ўқув, ва ўқув-услубий қўлланма ҳамда 35 дан ортиқ илмий мақолалар муаллифи. |
|
Хамзаев Рафиқ Азимович
Кафедра ассистенти. СамДУ зоология кафедрасида 2015 йилдан буён фаолият юритиб келади. Ҳозирги кунга қадар Рафик Хамзаев фаолияти давомида 2 та ўқув қўлланма ҳамда 20 дан ортиқ илмий мақолалар муаллифи. |
|
Зоология кафедраси ҳақида
Зоология кафедраси 1928 йилнинг бошларида ташкил этилиб, унга профессор А.Завадский мудирлик қилган. 1934 йилда зоология кафедраси таркибида, мустақил умуртқалилар зоологияси кафедраси ташкил этилди ва унинг биринчи мудири этиб проф. Б.Туркевич тайинланди. Шундай қилиб зоология кафедраси икки мустақил кафедрага ажралиб, Зарафшон воҳасининг, умуртқасиз ва умуртқали ҳайвонлари фаунистикаси, биологияси, экологияси ва амалий аҳамиятини ўрганиш борасида илмий тадқиқот ишлари олиб борилди. Ушбу кафедрада бугунги кунда 3 нафар фан доктори, профессор, 7 нафар фан номзоди, доцентлар, 1 нафар PhD доцент, 2 нафар PhD ассистент, 1 нафар катта ўқитувчи ва 5 нафар ассистент ўқитувчилар фаолият кўрсатмоқда. Кафедра қошида Марказий Осиёда ягона бўлган Зоология музейи фаолият кўрсатади. Зоология музейи 2008 йилдан ҳозирги кунгача «Ноёб объект» сифатида маблағ билан таъминланиб келинмоқда. |
|
Кафедрада 10000 тур ҳашаротларни ўз ичига олган, 100000 дона экспонатдан иборат, мутахассислар томонидан юқори баҳоланаётган энтомологик коллекция мавжуд. Профессор Б.Х.Ботиров ташаббуслари билан тўртламчи давр қазилма қолдиқларига оид қимматбаҳо остеологик коллекция яратилди ва МДҲ палеозоологлари томонидан юқори баҳоланмоқда. Кафедра профессор-ўқитувчилари МДҲ, АҚШнинг Вермонт университети, Ўзбекистон ФА Зоология институти билан шартномалар асосида илмий-тадқиқотлар олиб бормоқдалар. Кафедрада 5140100 – бакалавриатура йўналиши, 5А140101 – биология, 5А140108 – зоология, 5А140103 – ихтиология ва гидробиология мутахассисликлари бўйича магистратура ва 03.00.06.-зоология ихтисослиги бўйича докторантура мавжуд. Кафедра ўқитувчилари томонидан бугунги кунга қадар 50 га яқин дарсликлар, ўқув қўлланмалар, маърузалар матни, ўқув-услубий қўлланмалар, мажмуалар ва кўрсатмалар яратилган. Шунингдек, 10 дан ортиқ монографиялар, 40 дан ортиқ илмий-оммабоп рисолалар, 40 га яқин илмий тўпламлар, 1500 дан ортиқ илмий ва илмий-оммабоп мақолалар нашр этганлар. Кафедрада бугунги кунда “Жануби-Ғарбий Ўзбекистон ҳайвонот дунёсининг фаунаси, экологияси ва муҳофазаси, ҳамда улардан рационал фойдаланиш” мавзуси юзасидан илмий-тадқиқот ишлари олиб борилмоқда. |
|
Кафедрадан етишиб чиққан таниқли олимлар: Профессор Борис Гервасьевич Туркевич (1882–1937) биология фанлари доктори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби – Самарқанд зоологлар илмий мактабининг йирик йўналишларидан бири – умуртқали ҳайвонлар морфологияси ва қиёсий анатомияси йўналишнинг асосчиси ҳисобланади. 1934 йилда умуртқалилар зоологияси кафедраси мустақил кафедра сифатида ажралиб чиққандан сўнг унинг биринчи мудири этиб тайинланган. Проф. Б..Туркевич раҳбарлиги остида умуртқали ҳайвонлар систематикаси, фаунистикаси, морфология ва қиёсий анатомияси бўйича тадқиқотлар олиб борилиб, бир неча фан номзодлари ва фан докторлари тайёрланган. Унинг қатор илмий мақолалари АҚШнинг анатомия журналида, Италиянинг анатомия ва эмбриология журналида, Германия илмий журналларида чоп этилиб, етакчи анатом ва морфолог олимлар томонидан юксак баҳоланган. Профессор Ахрор Тўлаганович Тўлаганов (1908-1990) – биология фанлари доктори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби. 1936 йилда Э.С.Кирянова раҳбарлигида “Помидор ва унинг илдиз системаси атрофи тупроғининг нематодафаунаси” мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилди. 1947 йилда Санкт-Петербургда Собиқ Иттифоқ Фанлар академияси тасарруфидаги Зоология институтида “Ўзбекистоннинг ўсимликхўр ва тупроқ нематодалари” мавзусида биология фанлари доктори илмий даражасини олиш учун диссертациясини мувафаққият билан ҳимоя қилган. |
|
Профессор Раҳим Олимжонович Олимжонов (1913-1985) – биология фанлари доктори, Ўзбекистон ФА мухбир аъзоси. Ўрта Осиё университетининг қишлоқ хўжалиги факулmтетини тугатган. Ўрта Осиё ўсимликларни ҳимоя қилиш институтида илмий ходим, Ўзбекистон ФАнинг Зоология сектори илмий ходими, Ботаника ва зоология институти директори ўринбосари, ЎзДУ ректори, Ўзбекистон ФА Зоология ва паразитология институти энтомология лабораторияси мудири, шу институт директори, Тошкент қишлоқ хўжалиги институти энтомология кафедраси мудири лавозимларида ишлаган. Илмий асарлари ғўза, беда ва бошқа экинлар зараркунандаларини ўрганиш ва уларга қарши кураш чораларига бағишланган. Энтомология дарслигини тузган. Профессор Абдулла Киямович Сагитов (1918-2013) – биология фанлари доктори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби. 1949 йилда «Қушларнинг биринчи олти жуфт бош мия нервларининг анатомик тузилиши» мавзусида номзодлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган. 1950 йилдан бошлаб Зарафшон воҳаси қушларини ҳар томонлама ўрганиш а бошлайди ва бу учун қатор экспедициялар ташкил этади, бунинг натижасида кўпгина илмий мақолалар чоп этади. Ўрта Осиёда қушларнинг ривожланиш ва ўсиш қонуниятларини ишлаб чиққан, шу билан бир қаторда қушларнинг бош мия нервларини қиёсий анатомиясини ўрганган У 1966 йилда Украина фанлар академияси Зоология институтида «Қарғалар суяк лабиринтининг экологик-морфологик хусусиятлари» мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилган. |
|
Профессор Бешим Хўжаевич Ботиров (1957-2015) – 1964 йилда Санкт-Петербургдаги зоология институтига аспирантурага кириб, унинг илмий ишларига атоқли палеозоолог, биология фанлари доктори, профессор Николай Кузьмич Верещагин раҳбарлик қилди. 1969 йилда «Жанубий-шарқий Ўзбекистон сут эмизувчиларини антропоген даврида шаклланиш тарихи» мавзусида биология фанлари номзодлиги учун диссертацияни муваффақиятли ҳимоя қилди. Шундан сўнг Б.Х.Ботиров кафедрадаги фаолиятини давом эттириб, кафедра ассистенти, катта ўқитувчи ва доцент лавозимларида ишлаб келди. 1989 йилдан бошлаб янги ташкил қилинган «Экология, табиат муҳофазаси ва ўсимликларни биологик усулда ҳимоя қилиш» кафедраси мудири лавозимига тайинланди. 1995 йилда Б.Х.Ботиров Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг зоология институти қошидаги махсус Илмий Кенгашда «Антропоген даврда Ўрта Осиё териофаунасининг шаклланиш тарихи» мавзусида докторлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилди. Проф. Б.Х.Ботиров Республикамизда кўзга кўринган палеозоолог бўлиб, Ўрта Осиё, хусусан Ўзбекистон ҳудудида сут эмизувчи ҳайвонлар фаунасининг шаклланиш тарихини илк бор ўрганган ва унинг ривожига катта ҳисса қўшган олим ҳисобланади. 100 дан ортиқ илмий, ўқув ва услубий мақолалар чоп этган. |
|
Кафедрада ўқитиладиган фан дастурлари Бакалавр
Магистратура
|
Кафедра ҳаётидан фотолавҳалар