Туркия ҳукумати томонидан 2022 йил учун Халқаро талабалар ва илмий тадқиқотчилар учун грантлар дастурини эълон қилади
Туркия ҳукумати томонидан 2022 йил учун бакалавриат, магистратура, докторантурада таҳсил олиш ва илмий тадқиқот олиб боришга мўлжалланган грантлар дастурини эълон қилди. Грант ўз ичига университетга жойлаштириш, 1 йиллик турк тили курси, тиббий суғурта, бир марталик авиачипта, стипения, ўқиш учун тўлов, маданий ва илмий дастурлар, ётоқхона билан таъминлаш кабиларни ўз ичига олади.
Стипендия миқдори бакалавр талабалари учун ҳар ойда 800 турк лираси(ТЛ), магистратура талабалари учун 1100 турк лираси(ТЛ), докторантларга 1600 турк лираси(ТЛ), илмий тадқиқотчилар учун 3000 турк лираси(ТЛ), давлат ходимлари ва илмий ходимлар учун “Туркча мулоқот дастури (КАТИП)” 2000 турк лираси(ТЛ) ни ташкил қилади. Илмий тадқиқотчилар учун грантлар фақатгина стипендия билан чекланган. “Туркча мулоқот дастури (КАТИП)” гранти ойлик стипендия, ётоқхона, авиачипта, маданий ва ижтимоий тадбирларни ўз ичига олади.
“Туркия грантлари” дастурига қуйидаги ҳавола орқали рўйхатдан ўтишингиз мумкин: https://www.turkiyeburslari.gov.tr
Қўшимча маълумот университет халқаро ҳамкорлик бўлимидан олиш мумкин: Тел: +998 66 240-28-53, irossu1420@gmail.com