Диққат эълон!
Илм-фан, технология, муҳандислик ва математика (СТЕМ) соҳасида фаолият олиб бораётган ёш олим ва олималарни қўллаб-қувватлаш учун жорий этилган Саудия Арабистони ва ЮНЕСКО ташкилотининг биринчи ЮНЕСКО/Ал Фозан мукофоти учун танлов эълон қилинганлигини маълум қиламиз.
Ушбу халқаро мукофот ҳар икки йилда бир маротаба эълон қилиниб, беш минтақадан танлаб олинган 5 нафар олим ва олималарга тақдим этилади. Мукофот миқдори 50,000 АҚШ долларини ташкил этади.
Мазкур мукофотга тавсия этилган номзодлар халқаро ҳайъат тавсияси асосида ЮНЕСКО бош директори томонидан танлаб олинади. ЮНЕСКО/Ал Фозан мукофоти билан боғлиқ бўлган батафсил маълумот билан https://www.unesco.org/en/prizes/al-fozan ҳаволаси орқали танишишингиз мумкин.
Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар 40 ёшдан ошмаган бўлиши ва https://apply.unescoalfozanprize.org/login ҳаволаси орқали рўйхатдан ўтишлари ҳамда ариза варақаларини инглиз ёки франсуз тилларида тўлдиришлари керак.
Ҳужжат топшириш муддати 2022-йил 15-ноябргача этиб белгиланган.