Самарқанд давлат университети хорижий давлат фуқароларини таянч докторантура (PhD) босқичига ўқишга қабул қилиш бўйича танлов эълон қилади…
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 октябрдаги ПФ-5847 сон Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси ҳамда 2021 йил 24 декабрдаги «Давлат олий таълим муассасаларининг академик ва ташкилий-бошқарув мустақиллигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-60 сонли, 2022 йил 13 январдаги «Самарқанд давлат университети фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-82 сонли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети хорижий давлат фуқароларини таянч докторантура (PhD) босқичига ўқишга қабул қилиш бўйича танлов эълон қилади.
Хорижий фуқароларни тўлов-шартнома асосида таянч докторантура (PhD) босқичига қуйидаги фан ихтисосликлари бўйича танловда иштирок этишлари мумкин:
№ |
Ихтисослик шифри |
Ихтисослик номи |
Жами |
||
|
01.01.01 |
Математик анализ |
|
01.01.02 |
Дифференциал тенгламалар ва математик физика |
|
01.02.01 |
Назарий механика |
|
01.02.03 |
Грунтлар ва тoғ жинслари механикаси |
|
01.02.04 |
Деформацияланувчан қаттиқ жисм механикаси |
|
01.02.05 |
Суюқлик ва газ механикаси |
|
01.04.02 |
Назарий физика |
|
01.04.05 |
Оптика |
|
01.04.09 |
Магнит ҳодисалари физикаси |
|
01.04.11 |
Лазер физикаси |
|
02.00.01 |
Ноорганик кимё |
|
02.00.02 |
Аналитик кимё |
|
02.00.03 |
Органик кимё |
|
02.00.04 |
Физик кимё |
|
03.00.05 |
Ботаника |
|
03.00.06 |
Зоология |
|
03.00.07 |
Ўсимликлар физиологияси ва биокимёси |
|
03.00.08 |
Одам ва ҳайвонлар физиологияси |
|
03.00.10 |
Экология |
|
03.00.13 |
Тупроқшунослик |
|
05.01.02 |
Тизимли таҳлил, бошқарув ва ахборотни қайта ишлаш |
|
05.01.07 |
Математик моделлаштириш. Сонли усуллар ва дастурлар мажмуи |
|
06.01.01 |
Умумий деҳқончилик. Пахтачилик |
|
06.01.03 |
Агротупроқшунослик ва агрофизика |
|
06.01.04 |
Агрокимё |
|
06.01.08 |
Ўсимликшунослик |
|
06.01.09 |
Ўсимликларни ҳимоя қилиш |
|
07.00.01 |
Ўзбекистон тарихи |
|
07.00.06 |
Археология |
|
08.00.10 |
Демография. Меҳнат иқтисодиёти |
|
10.00.01 |
Ўзбек тили |
|
10.00.02 |
Ўзбек адабиёти |
|
10.00.05 |
Осиё ва Африка халқлари тили ва адабиёти |
|
10.00.06 |
Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик |
|
11.00.01 |
Табиий география |
|
11.00.02 |
Иқтисодий ва ижтимоий география |
|
11.00.03 |
Қуруқлик гидрологияси. Сув ресурслари. Гидрокимё |
|
11.00.05 |
Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш |
|
13.00.06 |
Электрон таълим назарияси ва методикаси (таълим соҳалари ва босқичлари бўйича) |
- номзодлар танланган ихтисослик бўйича етарли даражада билимга ҳамда танланган соҳа бўйича илмий тажрибалар ўтказа олиш кўникма ва малакаларига эга бўлиши керак;
- номзодлар юксак ахлоқий ва маънавий фазилатларга эга бўлиши, ўқиш даврида Университет томонидан ўрнатилган тартиб-қоидалар ва меъёрий хужжатларда белгиланган нормаларга қатъий риоя этишлари керак;
- номзодлар ўқишни бошлашидан аввал университет томонидан белгиланган ўқиш учун тўловни амалга оширишлари керак;
- номзодлар томонидан танланган тадқиқот мавзулари Ўзбекистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг долзарб масалаларининг илмий ечимини топишга қаратилиши, шунингдек, Самарқанд давлат университетининг илмий-тадқиқотларни амалга ошириш режаларига мувофиқ бўлиши керак.
Университет гранти асосида таянч докторантура (PhD) босқичига танлов эълон қилинган фан ихтисосликлари рўйхати ва ажратилган квоталар:
№ |
Ихтисослик шифри |
Ихтисослик номи |
Ажратилган квота |
1 |
01.01.01 |
Математик анализ |
1 |
2 |
01.01.02 |
Дифференциал тенгламалар ва математик физика |
1 |
3 |
01.02.01 |
Назарий механика |
1 |
4 |
01.02.04 |
Деформацияланувчан қаттиқ жисм механикаси |
1 |
5 |
01.04.05 |
Оптика |
1 |
6 |
01.04.07 |
Конденсирланган ҳолат физикаси |
1 |
7 |
02.00.03 |
Органик кимё |
1 |
8 |
03.00.05 |
Ботаника |
1 |
9 |
03.00.06 |
Зоология |
1 |
10 |
03.00.07 |
Ўсимликлар физиологияси ва биокимёси |
1 |
11 |
03.00.08 |
Одам ва ҳайвонлар физиологияси |
1 |
12 |
03.00.10 |
Экология |
1 |
13 |
07.00.01 |
Ўзбекистон тарихи |
2 |
14 |
07.00.06 |
Археология |
2 |
15 |
10.00.01 |
Ўзбек тили |
2 |
16 |
10.00.02 |
Ўзбек адабиёти |
2 |
17 |
11.00.01 |
Табиий география |
1 |
18 |
11.00.03 |
Қуруқлик гидрологияси. Сув ресурслари. Гидрокимё |
1 |
- номзодлар танланган ихтисослик бўйича етарли даражада билимга ҳамда илмий тажрибалар ўтказа олиш кўникма ва малакаларига эга бўлиши керак;
- номзодлар юксак ахлоқий ва маънавий фазилатларга эга бўлиши, ўқиш даврида Университет томонидан ўрнатилган тартиб-қоидалар ва меъёрий хужжатларда белгиланган нормаларга қатъий риоя этишлари керак;
- ушбу танлов асосида докторантурага қабул қилинган хорижлик фуқaролар белгиланган тартибда тўлов-контракт мабалағларини тўлашдан озод этилади, уларнинг илмий раҳбарларига университет бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан ҳақ тўланади, тадқиқотчилар бепул ётоқхона билан таъминланади;
- докторантурага қабул қилинган тадқиқотчиларга ўқиш давомида стипендия тўланмайди, уларни молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида тегишли кафедраларда 0,5 штат бирлигигача меҳнат фаолиятини олиб бориши учун шароит яратилади;
- докторантурага қабул ва улар фаолияти мониторинги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги «Олий таълимдан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 304 сонли Қарори билан тасдиқланган Низом асосида амалга оширилади;
Ўқишга қабул қилинган докторантлар ўқиш жараёнида қўйидаги талабларни бажариши талаб этилади:
– тадқиқот мавзулари Ўзбекистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг долзарб масалалари илмий ечимини топишга қаратилиши, шунингдек, Самарқанд давлат университетининг илмий-тадқиқотларни амалга ошириш режаларига мувофиқ равишда танланиши;
– тадқиқот мавзуси бўйича олинган натижалар нуфузли хорижий илмий журналларда, хусусан, Scopus ва Web of Science рўйхатидаги илмий журналларда Самарқанд давлат университети номидан нашр этилиши керак.