Самарқанд давлат университети тарих факультети Самарқанд тамаддуни тарихи ва Ўзбекистон тарихи кафедраларининг 1-курс магистрантларига "Европа истиқболлари диалогда: Марказий Осиё ва Ғарб тадқиқотлари" (ДААД, Германия) номли илмий лойиҳада иштирок этиш учун танлов эълон қилади!

    ДААД лойиҳада иштирок этаётган магистрантларига услубий ва илмий кўникмаларини ошириш имкониятини беради. Бош мавзу европалик сайёҳларнинг Марказий Осиё ҳақидаги қарашлари ва шарқшунослик масалалари. Ушбу мақсадларга турли курс ва семинарларда иштирок этиш, шунингдек, Бухоро ва Берлинга саёҳатлар орқали эришилади.  Иштирокчилар тадқиқот кўникмаларини ошириш учун кредит курсидан ўтишлари керак. 

    Амалиёт тўлиқ ДААД дастури томонидан молиялаштирилади.

    - Малака талаблари:

    Ҳозирда Самарқанд давлат университети тарих факультети "Самарқанд тамаддуни тарихи" ва "Ўзбекистон тарихи" кафедраларининг 1-курс магистранти бўлиш.

    -Керакли ҳужжатлар:

    - Тил билиш  (инглиз тили даражаси С1 ёки Б2 сертификатлари талаб қилинади)

    - Ўз фаолияти ҳақида резюме

    - Мотивацион хат (максимал 1000 сўз)

    - Ўзлаштириш кўрсаткичи (баҳолар)

    Аризаларни қабул қилиш муддати – 28 февраль 2023 йил.

    Аризаларингизни ва ҳужжатларнинг тўлиқ тўпламини қуйидаги электрон манзилга юборишингиз мумкин

    yakubovamukhtaram@gmail.com

    Мурожаат учун: Мухтарам Якубова +99893 835 82 45

Дастур ҳақида батафсил маълумотни 24 февраль куни соат 13:00 да тарих факультетининг 216-хонасида олишингиз мумкин.