Самарқанд давлат университети магистратура босқичига 2023/2024 ўқув йили қабули натижаларига кўра тавсия этилган абитуриентлар диққатига!
Самарқанд давлат университети магистратура босқичига 2023/2024 ўқув йили қабули натижаларига кўра ўқишга тавсия этилганларга ўқув жараёни тасдиқланган дарс жадваллари асосида 4 сентябрь соат 13:00 дан бошланади.
Магистратурага ўқишга тавсия этилганлар Магистратура марказига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:
1. Магистратура мутахассислиги кўрсатилган ҳолда, олий таълим муассасаси ректори номига ариза;
2. Олий маълумот тўғрисидаги ҳужжатнинг асл нусхаси (ёки дипломдан кўчирма-Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларини давлат гранти бўйича охирги 3 йилда ўқиб тугатганлар учун) ва унинг иловаси;
3. 3.5 х 4.5 ҳажмдаги 8 дона рангли фотосурат;
4. Тил билиш сертификати (асл нусхаси);
5. Паспорт асл нусхаси, (паспорт копияси 3 нусхада).
Магистратура маркази манзили: Бош бино ҳовлисида жойлашган Маърузалар биноси, 1-қават, Р-104-хона.
Қўшимча маьлумот учун телефон: (66) 239-12-31
Самарқанд давлат университети
Магистратура маркази.