Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/30.12.2019.FM/T.02.09 рақамли Илмий кенгаш қошидаги “01.02.03 – Грунтлар ва тоғ жинслари механикаси” ва “01.02.04 – Деформацияланувчан қаттиқ жисмлар механикаси” ихтисосликлари бўйича илмий семинари 2023 йилнинг 27 октябрь куни соат 14:00 да бўлиб ўтади.
Кун тартиби:
1. 01.02.04 – “Деформацияланувчан қаттиқ жисмлар механикаси ихтисослигидан физика-математика фанлари бўйича фан доктори (ДСс) илмий даражасини олиш учун талабгор Ялғашев Бурхон Файзуллаевичнинг “Қовушоқ суюқлик билан ўзаро таъсирлашувчи қатламли цилиндрик қовушоқ-эластик қобиқнинг ностационар тебранишлари” мавзусидаги диссертацияси муҳокамаси (Илмий раҳбар: проф. Х. Худойназаров).
2. Ҳар хил масалалар.
Манзил: Самарқанд шаҳри, Университет хиёбони 15, Самарқанд давлат университети, Механика лаборатория биноси.