Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/30.12.2019.F.02.02 рақамли Илмий кенгашнинг навбатдаги йиғилиши 2023 йил 12 декабрь куни соат 10:00 ва 14:00да бўлиб ўтади.

Кун тартиби:

1. Турсунов Бахтиёр Темуровичнинг “Алишер Навоийнинг комил инсон концепциясини ёшлар қалбига сингдиришда синергетик методологиянинг ўрни” мавзусидаги 09.00.01 – Онтология, гносеология ва мантиқ ихтисослиги бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси иши ҳимояси.

2.  Арипов Алишер Абдумаликовичнинг “Ёшлар маънавий хавфсизлигини таъминлашда бағрикенглик феноменини юксалтиришнинг ижтимоий-фалсафий хусусиятлари” мавзусидаги 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа ихтисослиги бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси иши ҳимояси.

3. Ҳар хил масалалар.

Манзил: Самарқанд шаҳри, Университет хиёбони 15. Самарқанд давлат университети Тарих факультети, 1-қават, 105-хона.