“Иккинчи жаҳон уруш хотираларида” ижодий ишлар кўрик-танлови эълон қилинди
Мудофаа вазирлиги 9 май — Хотира ва Қадрлаш куни муносабати билан “Иккинчи жаҳон уруш хотираларида” номли ижодий ишлар кўрик-танловини эълон қилади.
Танлов рангтасвир, графика, ҳайкалтарошлик йўналишларида ўтказилади.
Танловда Ўзбекистондаги ихтисослаштирилган маданият мактаблари, олий таълим муассасаларининг талабалари, ўқитувчилари, санъат мактабларининг ўқитувчилари, Ўзбекистон бадиий академияси, Ўзбекистон бадиий ижодкорлар уюшмаси, Олий таълим, фан ва инновация вазирлиги, Камолиддин Бехзод номидаги Миллий рассомлик ва дизаэйн институти талаблари ва ўқитувчилари иштирок этиши мумкин.
Ушбу танлов 2023 йилдан бошлаб ҳар йили 9 май — Хотира ва Қадрлаш куни муносабати билан «Ғалаба боғи» ёдгорлик мажмуаси таркибидаги
«Шон-шараф» давлат музейида ўтказилади.
Иштирок этишни истаганлар танлов бошлангандан кейин 1 май санасига қадар “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуасига қуйидагиларни тақдим этишлари лозим:
· Танловда иштирок этиш учун маълумотнома (резуме);
· Паспорт (ID-карта) нусхаси;
· Маълумот тўғрисидаги ҳужжат (диплом) нусхаси (мавжуд бўлса);
· Ўқиш ёки иш жойидан берилган ижодий тавсифнома ва маълумотнома;
· 9х12 ўлчамдаги 1 та рангли фотосурат;
· Танловда иштирок этаётган томонидан яратилган, бадиий жиҳатдан ҳамда бадиий безак ва мантиқ жиҳатдан тўлиқ якунланган (рамка билан безатилган) ижод намунаси (асар).
Танлов ғолиблари қимматбаҳо совғалар билан тақдирланадилар.
Танловда иштирок этишни хоҳлаганлар ўз ижодий ишларини қуйидаги манзилга «танловга» деган белги ва расмийлаштирилган ариза билан олиб келишлари ёки йўллашлари сўралади:
100069, Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Сағбон кўчаси, 382-уй.
Алоқа учун телефонлар: +99899 860-18-87,