Очиқ дарс
10-май куни Самарқанд давлат университети Биокимё институти ноорганик кимё ва материалшунослик кафедраси ўқитувчиси Аслиддин Маматов кимё йўналиши 1-курс талабаларига “Ноорганик кимё” фанидан “Темир, кобалт,никел ва уларнинг бирикмалари олиниши, хоссаларига доир тажрибаларни бажариш ва ўрганиш” мавзусида очиқ дарс ўтади.
Очиқ дарс Биокимё институти кимё биносининг 202-хонасида, соат 8:00 да бошланади. Очиқ дарсга барча қизиқувчиларни таклиф этамиз.