DSc.03/30.12.2021.Gr.02.07 рақамли Илмий кенгашнинг навбатдаги йиғилиши
Худайберганова Рухсора Таджибаевнанинг 11.00.02–Иқтисодий ва ижтимоий география ихтисослиги бўйича география фанлари фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тақдим этилган “Қуйи Амударё иқтисодий раёни саноатининг ривожланиши ва ҳудудий таркибини такомиллаштириш” мавзусидаги диссертациясининг ҳимояси Самарқанд давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/30.12.2021.Gr.02.07 рақамли илмий кенгашнинг 2024-йил 14-июн куни соат 10:00 даги мажлисида бўлиб ўтади.
Манзил: 140104, Самарқанд шаҳри, Университет хиёбони, 15-уй, Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети Бош биноси 105-хона.
Тел.: (95) 410-20-10, факс: (0366) 239-19-36