9-15 сентябрь кунлари Самарқанд давлат университетида Германиянинг Зукков фонди ва Росток университети билан ҳамкорликда “Ер ва табиатдан барқарор фойдаланиш учун инновациялар: Марказий Осиёда табиатни муҳофаза қилиш” мавзусидаги халқаро, фанлараро ёзги мактаб ташкил этилади.

    Мазкур мактаб Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIS) томонидан амалга оширилаётган “Марказий Осиёда ердан интеграциялашган ва иқлим шароитига сезгирлиги” (ILUCA) минтақавий дастури доирасида Самарқанд давлат университети Агробиотехнологиялар ва озиқ-овқат хавфсизлиги институти ҳамда Михаэл Сукков фонди ва Росток университети (Германия) билан ҳамкорликда ташкил этилади. 

    Бундан мақсади талабалар ва ёш мутахассисларга ердан барқарор фойдаланиш ва табиатни муҳофаза қилиш кўникмалари ва билимларини оширишга, хусусан, GIS техникасини ўрганиш ва қўллашга қаратилган.

    Халқаро ёзги макатаб иштирокчилар ердан барқарор фойдаланиш ва табиатни муҳофаза қилишда инновацион ёндашувлар билан танишадилар. Шунингдек, улар QGIS учун GIS дастуридан фойдаланиш бўйича малакага эга бўладилар.

    GIS:

    Кириш, маълумотларни йиғиш, координата тизимлари ва GNSS, маълумотларни таҳрирлаш, фазовий маълумотларни таҳлил қилиш, хизматлар ва очиқ маълумотлар, макетлар, картография ва хариталарни яратиш- QGISS билан амалий машқларни ўз ичига олади.

    Масофадан зондлаш:

    - масофавий зондлаш, резолюция ва масштаб контекстида агробиологик хилма-хиллик - спектроскопия, тасвир таснифи ва ердан фойдаланиш харитаси, Deep Learning, Google Earth Engine, Дронлар ёрдамида хариталаш - Google Earth Engine ва QGIS билан амалий машқлардан иборат.

    Бундан ташқари, ушбу соҳада фаолият юритаётган амалиётчилар билан турли учрашувлар ўтказиш режалаштирилган

    Халқаро ёзги макатабда экология соҳасида ўқиётган ёки ишлаётган ёш мутахассислар, қишлоқ хўжалиги, ижтимоий фанлар, биология ва география табиатни муҳофаза қилиш билан қизиққан мутахассислар, бакалавр, магистр, докторантлар иштирок этиши мумкин.

    Халқаро ёзги макатабда қатнашувчиларнинг максимал сони 20 нафар.

    Талабгорлар инглиз ёки рус тилини билиш шарт.

    Иштирокчиларга ёзги мактабга ўз ноутбукларини олиб келиш тавсия этилади.

    Иштирок этиш учун ариза бериш 2024 йил 21 июлгача элестрон (rustam.murzakhanov@succow-stiftung.de) почта орқали инглиз ёки рус тилларида қуйидаги маълумотларни юборинг:

    Ёзги мактабда қатнашишга қизиқиш сабабларини тушунтириб, ўқиш ёки иш соҳаси ва унинг ёзги мактаб мавзусига алоқаси кўрсатилган мотивация хати (1-2 бет).

    Таржимаи ҳол (CV)

    Қабул қилинган аризачилар 2024 йил 31 июлгача хабардор қилинади.

    Ёзги мактабда қатнашиш учун ҳеч қандай тўлов олинмайди. Иштирокчилар учун саёҳат, турар жой ва овқатланиш харажатлар ташкилотчилар томонидан қопланади.

    Қабул қилинган иштирокчилар тиббий суғуртани мустақил равишда ташкил қилишлари керак.

    Манзил

    Самарқанд давлат университети

    Агробиотехнологиялар ва озиқ-овқат хавфсизлиги институти

    Жомбой тумани,

    Ш. Бурхонов кўчаси, 2А.

    191200, Самарқанд, Ўзбекистон

    www.samdu.uz

 

Батафсил