“Эл-юрт умиди” жамғармаси хорижий давлатларнинг нуфузли университетлари ва илмий марказларида бакалавриат, магистратура ва докторантурада таълим олиш учун 500 ўринга мўлжалланган 2024-йилги 1-очиқ стипендия танловини эълон қилди.

Бунда:
бакалавриат таълим дастури учун 100 ўрин,
магистратура таълим дастури учун 250 ўрин,
докторантура таълим дастури учун 150 ўрин ажратилган.

Стипендия танловига номзодлар ҳужжатларини қабул қилиш жорий йилнинг 25-июндан 25-июлга қадар онлайн қабул қилинади.

Рўйхатдан ўтиш учун http://admission.eyuf.uz
Батафсил https://eyuf.uz/site/event?id=79