ЭЪЛОН
Алоҳида таълим имкониятлари мавжуд (кўзи ожиз ва кўзи заиф кўрувчи) абитуриентларнинг имтиҳон санаси эълон қилинди…
Самарқанд давлат университетига қуйидаги йўналишлар бўйича ҳужжат топширган кўзи ожиз ва кўзи заиф кўрувчи абитуриентлар учун имтиҳон ўтказилади:
1. Тарих
2. Юриспруденция
Имтиҳон 2024 йил 6 август куни, соат 8:00 да бошланади.
Манзил: Самарқанд давлат университети Бош бино ҳовлиси, Маърузалар биноси (П бино) (Университет хиёбони, 15-уй)
Абитуриентлар имтиҳон топшириқларини бажаришда зарур бўлган ўқув қуролларини (Брайл ёзув қурилмаси) олиб келишлари сўралади.
Қўшимча маълумот учун қуйидаги телефон рақамига мурожаат қилишингиз мумкин: + 998 97 398 77 99
Самарқанд давлат университети
Қабул комиссияси.