Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети 2024/2025 ўқув йили учун ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида 2024 йил 19 июлдаги F-36-сон фармойиши билан ўзбек тили ва адабиёти, тарих, маданият, санъат ва ҳунармандчилик йўналишларида ўқиш истагини билдирган, хорижда истиқомат қилаётган ёш ватандошлар учун ажратилган давлат гранти (кундузги таълим шакли учун) га қабул эълон қилади.

    Ватандошлар учун давлат грантларига ўтказиладиган танловларда иштирок этиш учун номзодларга қуйидаги талаблар белгиланади:

1.     Шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар асосида ўзи ёки ота-онаси ёхуд момоси:

-         Этник, тил ва маданий-тарихий нуқтайи назардан ўзини ўзбек ёки қорақалпоқ сифатида идентификация қилган чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс бўлиши;

-         Ўзбекситон ҳудудида туғилиб, истиқомат қилган, бироқ ҳозирда хорижда доимий истиқомат қилаётган чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс бўлиши.

2.     Хорижий фуқаро сифатида Давлат комиссияси томонидан тасдиқланган рўйхатдаги бакалавриат таълим йўналсиҳларидан бирига абитуриент сифатида рўйхатдан ўтиб, суҳбат натижаларига кўра талабаликка тавсия этилган бўлиши.

3.     30 ёшга тўлмаган бўлиши.

4.     Ўзбек тилини яхши билиши лозим.

 

Самарқанд давлат университети

Қабул комиссияси.