ТАДБИРКОРЛАР ВА САРМОЯДОРЛАР ДИҚҚАТИГА!
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 9 сентябрдаги “Республика олий таълим муассасаларида талабаларни турар жой билан қамраб олиш даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 563-сонли қарори қабул қилинган. Мазкур қарорда талабалар турар жойларини давлат-хусусий шериклик асосида хусусий инвестицияларни жалб қилиш орқали барпо этиш белгиланган.
Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университетига хусусий ташаббускор “SUA1777” МЧЖ томонидан ташаббус таклифи, шу жумладан, лойиҳа концепцияси тақдим этилган. Мазкур лойиҳада Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети (0,3 гектар) ҳудудида 450 ўринга мўлжалланган талабалар турар жойи биносини қуриш ва фаолиятини ташкил этиш режалаштирилган.
Лойиҳа юзасидан хусусий шерикни танлаш Ўзбекистон Республикасининг “Давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 октябрдаги 720-сонли “Давлат-хусусий шериклик соҳасини янада такомиллаштириш ҳамда комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори талабларига биноан амалга оширилади.
Илова қилинаётган ҳужжатлар:
Қизиқиш билдириш учун сўров шакли; | Лойиҳа концепцияси; |
Лойиҳа тўғрисида маълумот. |
Мазкур лойиҳани амалга оширишдан манфаатдор инвесторлар ушбу еълон веб сайтга жойлаштирилган санадан бошлаб 45 кун ичида “Қизиқиш билдириш шакли” ни қуйидаги манзилларга юборишлари керак:
Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети |
Электрон почта манзили: devonxona@samdu.uz |
Телефон рақами: +998(66) 239-11-40, (66) 239-10-83 |
Манзил: Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳри Университет ҳиёбони 15-уй |
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги |
Электрон почта манзили: devonxona@edu.uz |
Телефон рақами: 71 203-32-23 |
Манзил: 100095 Тошкент шаҳри Талабалар кўчаси 7-уй |
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги |
Электрон почта манзили: dxshtender@imv.uz, Shahodat.Navruzova@imv.uz |
Телефон рақами: 71 203-50-50 (01919) |
Манзил: 100017 100017 Тошкент шаҳри, Истиқлол 29-уй |
“Давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги Қонуннинг 17-моддасига биноан, қизиқиш билдириш учун сўров ва тендерлар (таклифлар) олинган тақдирда, давлат шериги томонидан лойиҳанинг хусусий ташаббускори ва қизиқиш билдирган учинчи томонлар иштирокида хусусий шерикни аниқлаш учун тендер ўтказилади.