Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университетига Франциянинг Пуате университети Ўрта Осиё олий ўқув юртлари билан ҳамкорлик бўйича координатори Лича Бажини бошчилигидаги делегация ташриф буюрди.

    Самарқанд давлат университети халқаро ҳамкорлик бўйича проректори Акмал Ахатов, халқаро ҳамкорлик бўлими координатори Мухтор Носиров билан олиб борилган музокараларда икки университет алоқаларини янада яхшилаш, кенг кўламдаги ҳамкорликни йўлга қўйиш каби бир қатор масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.

Шавкат Акрамов олган суратлар.