Самарқанд давлат университетида ҳокимят вакиллари учун малака ошириш курслари ташкил этилди…
Самарқанд давлат университети Инсон ресурслари ва маҳалла тараққиётини бошқариш институти профессор-ўқитувчилари Самарқанд туман ва шаҳар ҳокимлари ўринбосарларига бириктирилган мутахассислар учун малака ошириш курсларини ўтмоқда.
Қисқа муддатли малака ошириш курсларида ҳокимликларнинг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш ҳамда қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари иштирок этмоқда.
Ўқув дастури тингловчиларнинг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий, маънавий-маърифий соҳадаги билимларни оширишга, миллий қадриятларини мустаҳкамлашга ҳамда шахсий ва бошқарув кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган.
Маълумот учун, ўқув курслари 2 кунга мўлжалланган бўлиб, 18 соатлик дастур асосида ўтказилиши режалаштирилган. Унда жами 105 нафар мутахассис иштирок этиши белгиланган.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.