Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университетига Ўш давлат университети профессор-ўқитувчилари, университетнинг педагогика коллежи директори Ўлжабой Шаимқулов бошчилигидаги делегация ташриф буюрди.

    Самарқанд давлат университети филология факультети профессор-ўқитувчилари билан ўтказилган учрашувда Алишер Навоий ижодининг Қирғизистонда ўрганилиши, диалектология (шевашунослик) фанининг ўқитилиши каби бир қатор масалалар юзасидан атрофлича фикр алмашилди.

    Учрашувда талабалар ўзларини қизиқтирган турли саволларга батафсил жавоб олдилар.

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.

Шавкат Акрамов олган суратлар.