Муносабат
Kobul Dusov телеграм каналида эълон қилинган “Sharof Rashidov nomidagi Samarqand davlat universiteti Biokimyo instituti direktori O‘roqov Sirojiddin Xudayberdiyevich SamDU talabasi Rofiyev Shoxruxni tuhmat uyushtirib, qo‘shib-chatib ustidan yozgan holda, qamatib yubormoqchi bo‘lyaptmi?” номли видеолавҳа юзасидан
Эълон қилинган видеолавҳа университет маъмурияти томонидан тегишли тартибда ўрганилганда видеолавҳадаги овоз Биокимё институти директори С.Ўроқовга қисман тегишлилиги, қолганлари сунъий интеллект воситасида тайёрланиб эълон қилинганлиги аниқланди.
Собиқ талаба Ш.Рофиевга нисбатан институт директори С.Ўроқовнинг ҳеч қандай адовати йўқ. Лекин Ш. Рофиевнинг ўзи талабаларни бир неча маротаба безовта қилганлиги тўғрисида мурожаатлар бор.
С.Ўроқов ҳақиқатдан ҳам, 2023 йил 3 сентябрдан шу лавозимда ишлаб келмоқда. У талабаларга: Сизларни кимдир безовта қиладиган бўлса, менга ёки профилактика инспекторига айтинглар. Ундай шахсларга нисбатан албатта қонуний жазо чораси қўлланилади...мазмунида гапирган.
Агарда бу борада эътироз бўлса тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига мурожаат қилиш мумкинлигини маълум қиламиз.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.