Маърифат улашиб
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, ёшлар мураббийси, шоир, адиб Абдусаид Кўчимов Самарқанд давлат университети талабалари билан учрашди…
Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов тадбирни кириш сўзи билан очди. Адибнингнинг фаолияти ва ижодига юқори баҳо берди.
Абдусаид Кўчимов сўзга чиқиб, ҳаёт йўли, эришган муваффақиятлари, ижод оламига кириши, ундаги қийинчиликлар ҳақида сўзлаб берди. Мустақиллик ва тинчликнинг қадрига етиш, оила муқаддаслиги, ёшларда ватанпарварликни кучайтириш тўғрисида фикр билдирди. Шунингдек, ижод намуналаридан ўқиб берди.
Қизғин кечган тадбирда талабалар саволларига атрофлича жавоб олди.
Тадбир сўнгида Самарқанд давлат университети ректори Рустам Холмуродов Абдусаид Кўчимовга Самарқанд давлат университетининг Фахрий профессори унвони ва дипломини топширди.
Шундан сўнг, СамДУ тарих факультети боғига кўчат экилди.
Тадбир доирасида, таниқли журналист “Ёшлар дафтари”, “Аёллар дафтари”, “Темир дафтар” ва “Ижтимоий ҳимоя дафтар” ларида рўйхатда турадиган талабалар билан учрашди. Улар билан мулоқот қилиб, фикр алмашди. Ҳаётда ўз ўрнини топишга кўмаклашиш бўйича қатор тавсиялар берди...
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати,
Шавкат АКРАМОВ олган суратлар.