Самарқанд давлат университети тарих факультетида онлайн конференция бўлиб ўтди...
Самарқанд давлат университети тарих факультети ҳамда Ярослав давлат университети билан ҳамкорликда “Россия ва Ўзбекистон: тарих ва замонавийлик” мавзусида онлайн халқаро конференция ташкил этилди.
Конференцияни СамДУ халқаро алоқалар бўлими бошлиғи Мухтор Носиров кириш сўз билан очди.
Анжуманда самарқандлик ва россиялик тарихчи олимларнинг турли даврларда Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги муносабатларга оид тадқиқотлари ҳақида маърузалари тингланди.
Конференциядан сўнг томонлар ўртасида ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича масалалар: онлайн семинар, талабалар учун маърузалар, профессор-ўқитувчи ва талабалар алмашинув дастурлари муҳокама қилинди.
Самарқанд дaвлат университети
Ахборот хизмати.