- Ўзбек жанг санъати спорти бўйича Ўзбекистон чемпиони;

    - “ SWM Awards ” томонидан “Энг интизомли сардор” номинатсияси ғолиби;     

    - “Ўрта Осиё хотин-қизлари лидери”;

    - Самарқанд волонтёрлар мактаби координатори Бахтигул Эргашева МДҲ давлатлари талабалари орасида биринчи.

    Самарқанд давлат университети филология факультети 2-босқич талабаси Бахтигул Эргашева МДҲ давлатлари ўртасида ташкил этилган “Энг яхши илмий тадқиқотчи” халқаро илмий-амалий кўрик танловида ўз мақоласи билан иштирок этиб, “Энг яхши илмий тадқиқотчи” кўкрак нишони билан тақдирланди. Унинг ижтимоий фанлар йўналишида таҳсил олаётган талабалар учун масофавий таълимнинг афзалликлари, маданиятлараро компетенсияни шакллантириш воситаси сифатида тутган аҳамияти борасидаги таҳлилий қарашлари илмий жамоатчилик томонидан ижобий эътироф этилди.

    Бахтигул Самарқанд вилояти волонтёрлар мактаби координатори, Самарқанд сардорлар мактаби бошқарув кенгаши аъзоси сифатида бир қатор лойиҳаларда иштирок этган. Спортнинг ўзбек жанг санъати тури бўйича Ўзбекистон чемпиони. У ўтган йилда “SWM Awards” волонтёрларни тақдирлаш маросимида “Энг интизомли сардор” номинатсияси ғолиблигини қўлга киритган. “Самарқанд волонтёрлар мактаби ментор тренери” ишонч ёрлиғига сазовор бўлган. Шу йилнинг декабр ойида Республика волонтёрлари форумида “Ўрта Осиё хотин-қизлари лидери” номинатсияси совриндорлигини қўлга киритган. У жамоат ишлари билан бир қаторда рус адабиёти бўйича илмий тадқиқот фаолияти билан шуғулланиб келади. Илмий раҳбари рус филологияси кафедраси мудири, доцент Шаҳноза Эшниёзова. Бахтигул Эргашеванинг Россия, АҚШ, Испания давлатларидаги нуфузли илмий нашрларда мақолалари чоп этилган. Унинг тадқиқотлари рус адабиёти йўналишлари ҳамда уларга хос хусусиятларини ўрганишга қаратилган.

Ирода Бекмуродова,

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати ходими.

Шавкат Акрамов олган суратлар.