Туғилган кунингиз муборак бўлсин!
Бугун Самарқанд давлат университети ўзбек тили ва адабиёти кафедраси доценти Жумагул Сувонованинг туғилган куни.
Эл ардоғидаги шоира, филология фанлари номзоди Жумагул Сувонова 1961 йилда туғилган. 63 ёшни қарши олган олим 40 йилдан буён самарали меҳнат қилиб келмоқда.
Самарқанд давлат университети жамоаси туғилган кун соҳибини бугунги қутлуғ сана муносабати билан муборакбод этиб, узоқ умр, сиҳат-саломатлик, хотиржамлик тилайди.