Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети профессори, Жаҳон физиологлар жамияти академиги, Рим университети  фахрий профессори Бакриддин Зариповнинг шу номдаги Билборди Нью-Йорк маркази – Манҳеттендаги 80 қаватли бинода акс этди.

    Бакриддин Зарипов АҚШ нинг нуфузли NASA лойиҳасида озиқ-овқат хавфсизлиги ва овқатланиш физиологияси бўйича муҳокама ва тадбирларда фаол иштирок этиб, мазкур лойиҳанинг иштирокчисига айланди. Шунингдек, Самарқанд давлат университети таркибида Агробиотехнологиялар ва озиқ-овқат хавфсизлиги институтининг ташкил этилиши ҳамда олимлар томонидан олиб борилаётган илмий тадқиқотлар хорижлик мутахассислар томонидан юксак эътироф этилди.

    Маълумот учун, академик Бакриддин Зарипов Гарвард университети талабаларига дарс бериш мақсадида АҚШ га жўнаб кетган эди.

 

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.