Самарқанд давлат университети тарих факультетида "Ўзбекистонда мадрасалар таълим тизими тарихи манбашунослиги" мавзусида Республика илмий-амалий конференция ўтказилди…

    Конференциянинг асосий мақсади   Ўзбекистонда бунёд этилган мадрасалар, улардаги таълим тизими ва дарс ўтиш жараёнларининг тарихи, манбашунослигини муҳокама қилиш ва олий таълим тизимидаги хусусиятларини ўрганишшдан иборат.

    Анжуманда СамДУ олимларидан ташқари, Тожикистон педагогика институти профессори Шодмон Вохидов, Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик илмий-тадқиқот институти катта илмий ходими Шерали Қўлдашев, БухДУ доценти Фаррух Темиров, Ўзбекистон халқаро ислом академияси тадқиқотчиси Пирназар Ражаповлар мавзуга оид маърузалари билан иштирок этди.

 

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.