Урумчи шаҳар фан ва технология бошқармаси делегацияси Самарқанд давлат университетида бўлди...
Самарқанд давлат университетига Урумчи шаҳар фан ва технология бошқаруви партия гуруҳи котиби Цзин Фуцзян бошчилигидаги делегация ташриф буюрди.
Мартабали меҳмонлар билан СамДУ халқаро ҳамкорлик бўйича проректори Акмал Ахатов учрашди.
Мулоқотда томонлар ўртасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Хитойликлар томонидан таълим, муқобил энергия, соғликни сақлашда автоматлаштириш каби соҳалар бўйича тақдимотлар қилинди.
Хитойда илм-фан, саноат, энергетика, қишлоқ хўжалиги, IТ, ақлли шаҳар каби 42 лойиҳа мавжудлиги ва унда СамДУ профессор-ўқитувчи, тадқиқотчилари иштирок этиши бўйича музокаралар олиб борилди.
Шунингдек, университет раҳбариятини июнь ойида Урумчида ўтказиладиган “Таълим ва саноат” халқаро форумида иштирок этишга таклиф қилди.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати,
Шавкат АКРАМОВ олган суратлар.