Самарқанд давлат университети ва Финляндиянинг Сеинажоки амалий фанлар университети ҳамкорлиги

Самарқанд давлат университети ректори Рустам Холмуродовнинг Сеинажоки амалий фанлар университети ректори Якко Халлила билан учрашуви давом этмоқда.
Самимий мулоқот давомида иқтисодиёт ва бизнес, инсон ресурсларини бошқариш каби таълим йўналишларида ҳамкорлик алоқаларини кучайтириш, магистратура босқичида таҳсил олувчи ёшлар учун қўшма таълим дастурларини йўлга қўйиш, хусусан, Самарқанд давлат университетида Финляндияда ўқиш истагида бўлган ёшларни қўллаб-қувватловчи Финляндия таълим марказини ташкил этиш масалалари муҳокама этилмоқда...
Самарқанд давлат университети
Ахорот хизмати.
Шавкат Акрамов олган суратлар.