Самарқанд давлат университетида ИНМАCОМ лойиҳаси доирасида маҳорат дарслари бошланди

Самарқанд давлат университети Муҳандислик физикаси институтида Европа Иттифоқининг ЭРАСМУС+ дастури доирасидаги ИНМАCОМ лойиҳаси асосида 5 кунлик маҳорат дарслари бошланди. Ушбу тадбирда УЗТЕЛЕCОМ вилоят бўлинмалари ҳамда “Мир Солар” компанияси муҳандислари иштирок этмоқда.
Маҳорат дарсларида 30 га яқин муҳандис ва мутахассислар қатнашиб, илғор тажрибалар алмашади, замонавий технологиялар бўйича янги билим ва кўникмаларга эга бўладилар. Ушбу лойиҳа иштирокчиларга инновацион муҳандислик ечимлари билан танишиш, амалий билимларини мустаҳкамлаш ва касбий маҳоратларини ошириш имконини беради.
Мазкур тадбир илм-фан ва саноат ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, инновацион ечимларни ишлаб чиқиш ва халқаро тажрибаларни амалиётга жорий этиш йўлида муҳим қадам бўлиб хизмат қилади.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.