Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов 2025/2026 янги ўқув йилига тайёргарлик кўриш юзасидан институт директорлари, факултет деканлари ва кафедра мудирлари, бошқарма ва бўлим бошлиқлари билан учрашди.
    Кун тартибида  ишчи ўқув дастурларини тайёр ҳолга келтирилиши, кредит ва дарс соатларнинг ўқув режага мослиги, ўқув юкламаларини шакллантириш, дарс тақсимоти, дарсларни ҲЕМИСга киритиш каби масалалар муҳокама қилинди. Масъулларга вазифалалар юклатилди. 

Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.