Самарқанд давлат университетига Қирғизистон миллий университети ректори, профессор Догдурбек Чонтоев бошчилигидаги делегация ташриф буюрди.
    Мартабали меҳмон билан Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов учрашди. 
    Мулоқотда ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.  Томонлар ўртасида меморандум имзоланди. 
    Ташриф давомида делегация аъзолари Самарқанд давлат университети археология, зоология, палеонтология ва геология музейлари, оранжерия, Квант маркази билан яқиндан танишди.