Самарқанд давлат университети доценти дунёнинг 1-рақамли институтида стажировка ўтади…

Самарқанд давлат университети Муҳандислик физикаси институти ядро физикаси ва астрономия кафедраси доценти Акмал Сафаров 2025-йил 10-февралдан 1-мартгача МИСТИ лойиҳаси доирасида АҚШнинг нуфузли Массачусетс технология институтида (МИТ) стажировка ўтаб қайтди.
Мазкур стажировканинг асосий мақсади МИТдаги илғор ўқув ва тадқиқот лабораториялари билан танишиш, қўшма илмий тадқиқотлар ва лойиҳаларни муҳокама қилиш, шунингдек, физика соҳасидаги етакчи мутахассислар билан билим ва тажриба алмашишдан иборат бўлди.
Сафар давомида Акмал Сафаров МИТда ўқитиладиган “Амалий ядро физикаси”, “Монте Карло" методлари ва “Экспериментал физика” каби курслар билан танишди ҳамда ушбу йўналишлар бўйича ўз билимларини мустаҳкамлади.
Стажировкани муваффақиятли якунлагани учун Акмал Сафаров МИТнинг махсус сертификатига эга бўлди.
Маълумот учун, Массачусетс технология институти ҚС рейтингда 1-ўринни эгаллаб келмоқда.