Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университетида Лондон иқтисодиёт ва сиёсатшунослик мактаби талабалари билан давра суҳбати ўтказилди. 

    Самимий мулоқот давомида Лондонда талабалар учун ўқиш имкониятлари, яратилган шароитлар ва илмий тадқиқотлар ҳақида фикр алмашилди.

    - Самарқанд менда жуда ҳам яхши таассурот қолдирди, - дейди Лондон иқтисодиёт ва сиёсатшунослик мактаби талабаси Ариан НЖ. - Ўзим асли Гонгконгликман. Самарқанд ҳақида тарихий манбаларда ўқиган эдим ва бу шаҳарни кўриш менинг орзум эди. Бугун ўша орзум амалга ошди. Университетингиз жуда ҳам қадимий ва нуфузлилиги билан Марказий Осиёда ажралиб туради. Ўйлайманки, энди университетларимиз ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари янада кучаяди.

    Маълумот учун, Буюк Британиянинг Лондон иқтисодиёт ва сиёсатшунослик мактаби дунё университетлари рейтингида 27-ўринда туради.

Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.
Шавкат Акрамов олган суратлар.