Педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий марказида бўлиб ўтган Конституциявий қонун лойиҳаси муҳокамаси халқ таълими ходимларининг савол ва таклифлари билан қизғин муҳокамаларга бой бўлди.

Сўзга чиққанлар педагогнинг мавқейи Бош қомус даражасида белгилаб қўйилаётгани соҳа вакилларида ижобий муносабат уйғотганлигини таъкидлаб, қонун лойиҳасида акс этган 41-моддага киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар хусусида фикр билдирди.