Самарқанд давлат университетида хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳат кенгаши ташаббуси билан СамДУ филология факультети билан ҳамкорликда  “Нажот – таълимда, нажот – билимда, нажот- оилада” мавзусида давра суҳбати ташкил қилинди. Унда СамДУ профессор-ўқитувчилари ва талабалар иштирок этди.

    Давра суҳбатини хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳат кенгаши раиси, ректор маслаҳатчиси Шарофат Тўхлиева очиб берди. Шундан сўнг, Самарқанд шаҳри “Оқила аёллар  ҳаракати” етакчиси Шоира Раҳимова сўзга чиқиб, “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” дастуридаги устувор йўналишларда таълимга бўлган эътибор ва ўзгаришлар ҳақида тўхталди:

    -Бугунги замонда инсонни порлоқ келажакка олиб чиқувчи ягона нажот бу – илм-фан ва таълимдир. Барча эзгу мақсадларга билим ва тарбия орқали эришилади. Тарбия қаерда шаклланади?! Албатта оилада. Шундай экан, бу уч омилни бир-биридан айро тасаввур қилиб бўлмайди. Президентимизнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномасида ушбу масалага алоҳида урғу берилганининг замирида ҳам шу моҳият ётибди...                                                                                                                                                                                             

Давра суҳбати давомида филология факультети талабалари томонидан тайёрланган саҳна кўринишлари намойиш этилди.

 

Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.
ШавкатАкрамов олган суратлар