“Мени мен истаган ўз суҳбатига аржуманд этмас”
![](https://www.samdu.uz/upload/cover-images/67a9f5fc3263c-67a9f5fc3263d-67a9f5fc3263e-67a9f5fc3263f.jpg)
Самарқанд давлат университетида Алишер Навоий таваллуди муносабати билан маънавий-маърифий анжуман ташкил этилди.
Тадбирни Самарқанд давлат университети Ёшлар билан ишлаш, маънавият-маърифат бошқармаси бошлиғи Хайрулло Тўхтаев кириш сўзи билан очди.
Анжуманда профессорлар Усмон Қобилов, Назмия Муҳиддинова, филология фанлари доктори Исроил Сулаймоновлар маърузалари билан иштирок этди.
Тадбир давомида СамДУ филология факултетининг “Навоий издошлари” ижодий тўгараги ҳамда хореография ва миллий чолғу ансамбли аъзоларининг чиқишлари барчага манзур бўлди.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.