Самарқанд давлат университетида "Хотин - қизларнинг илм- фан тараққиётидаги ўрни ва аҳамияти" мавзусида анжуман ўтказилди.
Тадбирни СамДУ Илмий-тадқиқотлар ва инновацион ривожлантириш бошқармаси бошлиғи, профессор Ҳаким Хушвақтов кириш сўзи билан очди. 
Сўзга чиққанлар жамиятда хотин-қизларнинг ўрни, олима аёлларнинг зиё тарқатиши, илм-фанни ривожлантиришда олималарнинг роли каби мавзуларда фикр-мулоҳазаларини билдирдилар…