Туғилган кунингиз муборак бўлсин!
Бугун Самарқанд давлат университети доцентлари Ғуломхон Муродов, Зебинисо Умурзоқова ҳамда факультетлараро рус тили кафедраси катта ўқитувчиси Насибахон Тўйчиеваларнинг туғилган куни.
Физика-математика фанлари номзоди, доцент Ғуломхон Муродов 1952 йил Оқдарё туманида туғилган. 71 ёшни қарши олган физик олим 49 йилдан буён Самарқанд давлат университетида турли лавозимларда фаолият кўрсатиб келмоқда.
Биология фанлари номзоди, доцент Зебинисо Умурзоқова 1959 йил Ғаллаорол туманида туғилган. 64 ёшни қарши олган олима 41 йилдан буён буён Самарқанд давлат университетида турли лавозимларда фаолият кўрсатиб келмоқда.
СамДУ факультетлараро рус тили кафедраси катта ўқитувчиси Насибахон Тўйчиева 1967 йили Қирғизистон Республикасининг Ўш вилоятида туғилган. 56 ёшни қарши олган олима 24 йилдан буён Самарқанд давлат университетида турли лавозимларда фаолият олиб борган.
Бугунги кун муносабати билан университет жамоаси туғилган кун соҳибларини самимий муборакбод этиб, илмий ишларига мувафаққият, узоқ умр, сиҳат-саломатлик, тинчлик-хотиржамлик тилайди.
Самарқанд давлат университети
Фахрийлар Кенгаши.