Турк Дунёсининг фахри ва ғурури, Самарқанд давлат университетининг ҳамкори ва дўсти, кимё бўйича Нобель мукофоти лауреати, АҚШдаги Шимолий Каролина университети профессори Азиз Санжарга Туркий Давлатлар Ташкилотининг маданият ва маданий мерос ташкилоти – ТуркСОЙнинг “Турк Дунёси маданият элчиси” Фахрий унвони берилди.

    ТуркСОЙ Бош котиби Султон Раев олимга бу юксак рутбани у ишлайдиган ва истиқомат қилаётган АҚШнинг Шимолий Каролина штатидаги Чаппел Ҳиллз шаҳарчасидаги Азиз Санжар номидаги “Турк уйи”да тўпланган америка ва турк жамоатчилиги вакиллари ҳузурида топширди.

    Мукофот ва медални ТДТ Бош котибининг қўлидан қабул қилиб олган атоқли кимёгар-олим, бутун умри бўйича Турк Дунёсининг қардошлиги ва ҳамкорлиги учун мужодала олиб борганини ва бугунги кунларни орзу қилганини урғулаб, ТуркСОЙнинг “Турк Дунёси маданият элчиси” унвони ва медали унга катта ғурур бағишлаганини айтди. Туркий Давлатлар Ташкилоти ҳамда ТуркСОЙ раҳбариятига камтарин меҳнатларига юксак баҳо берилгани учун миннатдорлик билдирди.

 

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.