Самарқанд давлат университетида “Маърифатли аёл – фаровон жамият таянчи” мавзусида анжуман ташкил этилди. Семинарни Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов кириш сўзи билан очди.

    Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Зулайхо Махкамова, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Зебинисо Раҳмонова, Самарқанд вилояти ҳокимининг ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Зебо Саидова, СамДУ Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректори Субхон Аббосов, СамДУ ректори маслаҳатчиси Шарофат Тўқлиева, профессорлар Маҳкамтош Турсунова, Назмия Муҳиддинова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Хосият Бобомуродова,  Самарқанд вилояти “Оқила аёллар” ҳаракати етакчиси Жамила Сайфиддиновалар иштирок этди ва маъруза қилди.

    Сўзга чиққанлар жамиятда хотин-қизларнинг ўрни, гендер тенглиги, олима аёлларнинг зиё тарқатиши каби мавзуларда фикр-мулоҳазаларини билдирдилар…

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.