Самарқанд давлат университетида Ўзбекистон ҳамда Беларус Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, “Дўстлик” ордени соҳиби Исмат Кўчиевнинг 70 йиллигига бағишлаб адабий анжуман ташкил этилди.

    Тадбирда Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов, ЎзА директори, сенатор, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Абдусаид Кўчимов, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг маслаҳатчиси Салим Ашуров, “Шарқ юлдузи” журнали бош муҳаррири Сирожиддин Рауф, “Зарафшон”, ва “Самаркандскийвестник” газеталари бош муҳаррири Фармон Тошев, шоир Абдуғафур Маматовлар иштирок этди.

    Маросимда сўзга чиққанлар шоирнинг ҳаёти ва ижодига алоҳида тўхталди. Унинг шеърларидан намуналар ўқилди.

    Исмат Кўчиев ўзбек ва рус тилларида ижод қилади. Рус тилида “ШарафРашидов – победитель”, “ШарафРашидов – созидатель” каби асарларни яратган.

    Унинг икки китоби “Жаннат райҳонлари” ва “Улуғлар чорбоғи” ўзбек тилида чоп этилган.

    “Бабур. Сквозьвека” номли шеърий китобида Заҳириддин Муҳаммад Бобур ижодий меросининг жаҳон тараққиёти тарихидаги ўрни борасида мулоҳаза юритилади.

    Исмат Кўчиевнинг ижодида ижтимоий шеърият алоҳида ўрин тутади. Унинг “Пятшаговввечност” ("Абадиятнинг беш довони”) ва "Триумф Гейдара Алиева" ("Ҳайдар Алиевнинг ғалабаси") номли достонлари алоҳида китоб ҳолида чоп этилган. "Абадиятнинг беш довони" достони буюк ўзбек мутафаккир шоир Алишер Навоийнинг 580 йиллигига бағишланган.