Ассалому алайкум!

    Ҳурматли Ўткир Раҳмат!

    Сизни туғилган кунингиз билан самимий табриклайман. Узоқ умр, сиҳат-саломатлик, ижодий ишларингизда муваффақият тилайман.

    Сизни  улкан жамоат арбоби, ҳассос шоир, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, “Меҳнат шуҳрати” ордени соҳиби сифатида халқимиз яхши билади ва қадрлайди.

    Сизнинг шеърий китобларингиз, публицистик мақолаларингиз адабиётимиз, маънавиятимиз, миллий журналистикамиз олтин фондидан муносиб ўрин олган.

    Сиз ўзбек миллий матбуотида мактаб яратган, юзлаб ёшларга катта ҳаёт йўлини кўрсатган устоз-мураббий сифатида ҳам эҳтиром ва ҳурматга лойиқсиз.

    Сизнинг Бош муҳаррирлигингизда мамлакатимизнинг бош нашрлари бўлган “Халқ сўзи” ва “Народное слово” газеталари  халқимизнинг  энг севимли нашрига айланди.

    Мазкур газеталарда Самарқанд давлат университети олимларининг ҳам мақолалари эълон қилиниши, СамДУ ҳаёти мунтазам ёритилиши бизга фахр-ифтихор бағишлайди.

    Самарқанд давлат университети жамоаси Сиздай битирувчиси билан ҳақли равишда  фахрланади.

    Сизга Самарқанд давлат университети Илмий кенгашининг қарори билан “Самарқанд давлат университети фахрий профессори” унвони берилганини мамнуният билан маълум қиламан.

    Таваллуд айёмингиз муносабати билан Сизни яна бир бор муборакбод этаман.

    Аллоҳ умрингиз, ризқингиз, ижодингиз ва касбингизга барака берсин.

 

Ҳурмат билан

Рустам ХОЛМУРОДОВ,

Самарқанд давлат университети ректори,
Ўзбекистон Республикаси фан арбоби,
Олий Мажлис Сенати аъзоси.