Самарқанд давлат университетида “TechnoWays” технологик ривожланиш марафонига старт берилди…
![](https://www.samdu.uz/upload/cover-images/642e677995653-642e677995654-642e677995655-642e677995656.jpg)
Самарқанд давлат университетида Илмий ва инновацион ғоялар, лойиҳаларни саралаб олиш, ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида “TechnoWays” технологик ривожланиш марафонига старт берилди. Ушбу лойиҳа ёшларнинг илмий ва инновацион салоҳиятини намоён этиш, мазкур соҳадаги истиқболли лойиҳаларни дастлабки босқичда аниқлаш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга, тижоратлаштириш даражасига олиб чиқишга ва ўз навбатида, лойиҳани амалиётга жорий этишга қаратилган.
Марафоннинг олий таълим муассасаларидаги босқичлари Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ёшлар академияси, Инновацион ривожланиш агентлиги, Инновацияларни жорий қилиш ва технологиялар трансфери Миллий офиси ҳамда ҳар бир олий таълим муассасалари билан биргаликда ташкил этилган.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.