Бугун, 19-апрел куни Самарқандда ҳаво ҳарорати бироз пасаяди
![](https://www.samdu.uz/upload/cover-images/643ed5545eb91-643ed5545eb92-643ed5545eb93-643ed5545eb94.jpg)
Самарқанд вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метрга етади. Ҳарорат кечаси 2-7 даража, кундузи 16-14 даража илиқ бўлади.
Вилоятимизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғади. Шамол шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси ва кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.